Хатирчилик 14 ёшли тадбиркор O‘zLiDeP кўмагида 50 миллион сўм кредит олмоқчи

26.08.2018, 15:57

Хатирчилик 14 ёшли тадбиркор O‘zLiDeP кўмагида 50 миллион сўм кредит олмоқчи

Аввал хабар қилганимиздек, O‘zLiDeP ишчи гуруҳи аъзолари жойларда аҳоли билан учрашувларни давом эттирмоқда.

Хатирчи тумани “Боғишамол” маҳалласи “Манғит” қишлоғида яшовчи Диёр Миртазоев 14 ёшидан бери ўрдак, бедана, товуқ боқиш билан шуғулланиб келади. Бошида ота-онаси унинг бу ҳаракатидан ўқишга қизиқмай қўяди деб қаршилик ҳам кўрсатишди. Лекин ўзи меҳр қўйган иши билан Диёрбек дарсдан бўш вақтларида шуғулланди. Парранда боқиш сирларини қунт билан ўрганди. Интилиш ва ўрганишлари бесамар кетмади. Ҳозир у 200 бош ўрдак, 200 бош бедана ва 300 бош товуқ боқяпти. Унинг тадбиркорлиги бутун маҳалла аҳолисига ибрат бўлмоқда. Қувонарлиси, унинг ишига тенгдошлари ҳам қизиқиб, паррандачилик билан шуғулланишни, бу орқали оилавий шароитларини яхшилаб олишига ишонишмоқда, ундан парранда боқиш сирларини ўрганишмоқда.

—  O‘zLiDeP аралашуви билан парранда бош сонини кўпайтириш учун 0,5 гектар ер майдони ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарори чиқди, — дейди Диёр Миртазоев. —  Бу менга янги имкониятларни очиб бермоқда. Ёш бўлишимга қармасдан менга амалий ёрдам берган туманимиз ҳокими ва O‘zLiDeP фаолларига миннатдорчилигимни билдираман. Энди Президентимиз томонидан ҳаётга жорий қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури доирасида 50 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, парранда бош сонини ошираман. Ана шунда тенгдошларим учун ҳам янги иш ўринлари яратаман, албатта.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Umrzoqov Diyor 2018-09-02 13:48:56

Umrzoqov Diyorman Murtozoyev emas


Эшниёзов Муҳаммад, O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши аппарат раҳбари 2018-08-30 11:51:10

Диёрбекнинг отаси билан суҳбатлашганимизда у фахрланиб "Ўғлим мени иш билан таъминлади, Ярим гектар ерда энди мен ҳам ишлайман ва даромадга ёрдам қиламан",-дейди. Онаси эса парранда маҳсулотларини сотиш ўзининг зиммасида эканлиги, онаси ҳам энди бекор эмаслигини таъкидлади. Тадбиркор, янги иш ўрни яратадиган ёшларимиз кўпаяверсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+