O‘zLiDeP бахмаллик Суюн Эргашевга иссиқхона ташкил этишда кўмаклашди

26.08.2018, 16:00

O‘zLiDeP бахмаллик Суюн Эргашевга иссиқхона ташкил этишда кўмаклашди

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг вилоят Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Бахмал туманидаги “Дўстлик” ва “Оқтош” маҳалласига бориб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.  

Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Шундан сўнг, уйма-уй юриб “Yoshlar kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумотлар берди.

Ўрганишлар давомида ҳудудлардаги 80 дан ортиқ хонадон эгалари билан мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш чоралари кўрилди.

­­­­­-Ўтган йили оила аъзоларимиз билан бирга 2 сотихлик ерни иссиқхона қуришга тайёрлаб қўйган эдик, - дейди “Амир Темур” кўчасида яшовчи Суюн Эргашев. - Аммо гап маблағга келиб тақалганда, кўлимиз калталик қилиб қолди. Шу боис, ҳозирга қадар иссиқхона барпо этганимиз йўқ. Лекин партия фаолларининг уйимизга келиб, кредит олиш бўйича зарур тавсиялар берганидан сўнг, иссиқхона қуриб ўз бизнесимизни бошлашга ахд қилдик.

Таъкидлаш керак, мулоқотлар давомида фуқаролар мурожаатлари ва уларни қийнаб келаётган кўплаб масалалар жойида ҳал этилди, қўшимча вақт талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди. 

 Саида УМАРАЛИЕВА,

O`zLiDeP Жиззах вилоят  Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+