Коворкинг маркази фаолиятида O‘zLiDeP энг яқин кўмакдош

26.08.2018, 17:30

Коворкинг маркази фаолиятида O‘zLiDeP энг яқин кўмакдош

Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва  шу асосда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ташкил этилмоқда. Ана шундай марказлардан бири  Мингбулоқ туманида ўз фаолиятини бошлади.

Таъкидлаш керак, эндиликда Мингбулоқлик ёшлар келажаги учун хизмат қилувчи ушбу марказ йигит-қизларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмак бериш, бизнес режалар ишлаб чиқиш, шунингдек, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш каби муҳим вазифаларни амалга оширади.

- Ёшлар коворкинг маркази ташкил этилгани мустақиллик байрами учун ажойиб туҳфа бўлди, ­­­­­­- дейди Сарвиноз Ҳамроқулова. - Туманимизда ҳам тадбиркорликка қизиққан ёшлар талайгина. Ишончим комилки, ушбу марказ биз каби ёшларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши ва ҳудудда ёш тадбиркорлар сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади. Чунки марказ қошида турли касбга йўналтирувчи тўгараклар ташкил этилган.

- Мақсадимиз ёшларни ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишини таъминлаш билан бирга уларга даромад топиш сирларини  ўргатишдан иборат, - дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Носиржон Абдуллаев. – Шу боис, айни чоғда ёшларни қизиқишларини ўрганган ҳолда уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш борасида тизимли ишларни амалга оширяпмиз. Мақсад битта, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш.

Тадбир якунида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-маркази ва O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамкорлигида тадбиркорликнинг асаларичилик, лимонария, паррандачилик каби йўналишлар бўйича ёшларга мастер-класс ва турли семинарлар ташкил этишга келишиб олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q. Eshqorayeva Navoiy viloyati, Uchquduq tumani2018-09-07 16:19:36

Haqiqatdan ham tadbir so'ngida kelishilgan master-klas va turli seminarlarning ko'proq tashkil etilishi o'ylaymanki yosh tadbirkorlarga malakasini oshirishiga bilimlarini boyitishiga sabab bo'ladi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+