Адолат излаб сарсон-саргардон бўлиб юрган одамларнинг муаммоларига ечим топилмоқда (+Видео)

07.07.2017, 20:46

Адолат излаб сарсон-саргардон бўлиб юрган одамларнинг муаммоларига ечим топилмоқда (+Видео)

Бугун ўзаро суҳбатларда, учрашув ва мулоқотларда “энди халқнинг орасига кириб боришимиз, энг аввало, чекка қишлоқлар, туман ёки вилоят раҳбарлари қадами етмаган ҳудудларгача кириб бориш керак” деган даъват тез-тез айтилмоқда. Нега деганда бу каби мулоқотларда ойлаб, йиллаб адолат излаб сарсон-саргардон бўлиб юрган одамларнинг муаммоларига ечим топилмоқда.

Бу ҳақда гапирганда O‘zLiDePнинг марказий ва ҳудудий ташкилотлари томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да энг чекка ҳудудлар аҳолиси дарду-ташвиши алоҳида эътиборда” шиори остида ташкил этиб келинапётган очиқ мулоқотларни алоҳида таъкидлаш жоиз.

Яқинда O‘zLiDePнинг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган сайёр учрашувнинг навбатдагиси Бешариқ туманидаги Қашқар-қишлоқ МФЙда бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари А.Абдурахмонов очиб, ушбу тадбир шунчаки қоғозбозлик, ҳисобот учун ўтказилмаётгани, бундан кўзланган мақсад аввало, одамларнинг қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак беришимиз керак,  дея  фуқароларни фаолроқ бўлишга чорлади.

Туман раҳбарининг сўзларидан қувониб кетган Янги Қашқар қишлоғида  яшовчи Хайдарали Усмонов даст ўрнидан туриб ўз муаммолари ҳақида гапира кетди. Қишлоқда табий газнинг паст босимли пайтида 11 оилада ҳисоблагичларни ишламаётганлиги натижасида газ назоратчилари газ ҳисоблагичларини ишламаяпти деб жаримага тортаётгани, бундан эса фуқаролар жабр кўраётганлигини айтди. 

Х.Усмоновнинг муаммоси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. “Водийгазтаъминот” УК Бешариқ бўлими раҳбари М.Мирзаев ушбу масалани дарҳол шу худуд назоратчисини чақиртириб, жойида аниқлик киритишни ўз зиммасига олди.

– Очиғи, муаммом бу даражада тез ҳал бўлади, деб ўйламагандим, – дейди Х.Усмонов. – Ҳозир жудаям хурсандман, ҳаттоки қувончим ичимга сиғмаяпти. Нега деганда мулоқот давомида биргина мени эмас, балки кўплаб фуқароларнинг муаммолари ҳал этилди, ўз ечимини топди. Очиғи бундан кўнглимиз тоғдай кўтарилди.

Юқори Қашқар қишлоғида яшовчи фуқаро Исоғали Тожиев анчадан буён қишлоқ аҳолиси ичимлик суви билан таъминланмаганлигини, бу бўйича бир неча маротаба тегишли жойларга мурожаат қилгани, бироқ бугунга қадар бирор ташкилот ёки идорадан ёрдам берилмаганини айтди. Унинг мурожаатига жавобан туман сувоқава ишлаб чиқариш корхонаси бошлиғи А.Боратов мутахассислар иштирокида ўрганилгандан яқин кунлар ичида янгилик бўлишига ваъда берди.

Бугун ҳар бир фуқаронинг ўзига яраша муаммоси, ташвиши бор. Масалан, фуқаро Зилола Пўлатова ҳам анчадан буён ҳудудни суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлашда узилишлар бўлишидан қийналиб келмоқда. Ҳайрият мулоқотда ушбу масала юзасидан мурожаат қилган Зилола опанинг муаммоси шу ернинг ўзида ечим топди. “Водийгазтаминот” Бешариқ туман бўлими бошлиғи М.Мирзаев ушбу масалани ўз зиммасига олди.

– Одамлар билан юзма-юз, очиқ мулоқотни йўлга қўйилгани мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилишда қўл келмоқда, – дейди О`zLiDeP вилоят  Кенгаши “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш” бўлими мудири М.Махаметова. – Нега деганда мулоқотлар давомида чекка, олис қишлоқларда яшовчи, марказларга боришга имкони, шароити бўлмаган юртдошларимиз ўз муаммоларига, саволларига ечим топилмоқда. Эътиборли томони, сайёр қабул давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилишига эришилаяпти.

Мулоқотда иштирокчилар томонидан келиб тушган мурожаатлар туман ва шаҳар ҳокимлари, мутасадди идора раҳбарлари иштирокида шу ернинг ўзидаёқ ўрганиб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Бир қатор ечимталаб мурожаатлар вилоят, туман депутатлари томонидан депутатлик сўрови юбориш учун ёзиб олинди. 

Cалоҳиддин ИСОМИДДИНОВ,

O‘zLiDeP фаоли  

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+