O‘zLiDeP наманганлик Зулхумор Мамадалиевага тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредит олиб берди

26.08.2018, 17:40

O‘zLiDeP наманганлик Зулхумор Мамадалиевага тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредит олиб берди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ва Наманган шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрамига бағишлаб “Мустақиллик - инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий омили” мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди.

Унда партия вилоят ва шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшлар қатнашди.

Тадбирда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида жойларга тушиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бизнес режа тузиш ва кредит олишда яқиндан кўмаклашиб келаётгани таъкидланди.

– Жойлардаги ўрганишлар давомида аҳоли томонидан кредит олиш бўйича 260 та мурожаат бўлди, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Иброҳим Саттаров. – Айнан, вилоят бўйича ўз томорқасидан унумли фойдаланиш ва иссиқхоналар қуриш учун 127, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 69, тадбиркорликнинг бошқа йўналишлари учун 64 нафар фуқароларни банк кредитларига эҳтиёжи борлиги аниқланди ва уларга амалий ёрдам берилди. Қолган мурожаатчиларга “Ҳар бир оила тадбиркор” ва “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида яратилаётган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

Наманган шаҳри “Оби-ҳаёт” МФЙда яшовчи Зулхумор Мамадалиеванинг тадбиркорликка қизиқиши жуда юқори. Аммо тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишда қийналаётгани боис ҳалигача ўз фаолиятини бошлагани йўқ эди. Тадбир давомида шу масалада мутасаддилардан кўмак сўраган фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ечим топди.

 – O‘zLiDeP фаолларига раҳмат! Сабаби уларнинг кўмагида имтиёзли кредит олдим, – дейди З.Мамадалиева. –Энди ушбу кредит билан тадбиркорлик фаолиятимни  бошлайман.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q. Eshqorayeva Navoiy viloyati, Uchquduq tumani2018-09-07 16:12:57

Partiyamiz ko'magida aholi muammolarining ijobiy echim topayotganligi xodimlarning va deputatlarning samarali faoliyati natijasi albatta.


Алиев Шерзод Хамиджонович2018-08-29 12:18:36

ЎзЛиДеП партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида жойларга тушиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бизнес режа тузиш ва кредит олишда яқиндан кўмаклашиб келаётгани юртбоширмиз томонидан қабул қилинган давлат дастурларини жойларда амалга оширишда бевосита ЎзЛиДеП фаоллари ўз хиссаларини қўшаётганлигига яқол мисол бўла олади.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-27 09:10:50

Партиямизнинг фаоллари тамонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурлари доирасидаги утказилаетган таргибот ишлари уз фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бизнес режа тузишда ва кредит олишда йул курсатиб уз самарасини курсатмокда. Тадбиркорликни кен йулга куйиш ва янада ривожлантириш бу давр талаби экан бу ишларни амалга оширишда хаммага омад куч кувват тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+