“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

27.08.2018, 17:05

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партяси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Қайд этилганидек, O‘zLiDeP тадбиркорлик – бу ҳар бир оила ва жамият фаровонлиги, барқарор ривожланиши ва мустаҳкамлиги гаровидир. Шу муносабат билан партия томонидан хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликкка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш орқали оиалаларини мустаҳкамлаш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жойларда, айниқса энг чекка ҳудудларда, хотин-қизларга томорқадан даромад олиш усулларини ўргатиш, оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга йўналтирилган мақсадли партиявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунда барча тадбирлар партия “Аёллар қаноти” фаоллари, депутатлар, тажрибали тадбиркорлар иштирокида “Маҳалла” жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Ушбу “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ана шундай партиявий лойиҳалар сирасига киради.

Конкурс иштиркочилари давлатимиз томонидан охирги икки йилда эркин ва фаровон жамият қуриш, аёлларни ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини ошириш, оилаинститутини мустаҳкамлаш каби йўналишларда аввал мисли кўрилмаган тизимли ишлар ҳаётга татбиқ этилаётганини алоҳида таъкилдадилар. Энг асосийси - бу каби эътибор натижаси ўлароқ, мамлакат иқтисодиётининг таянч устунларидан бири бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр хотин-қизларимиз етишиб чиқди.

O‘zLiDeP ана шундай фидоий хотин-қизларнининг яратувчанлиги, бунёдкорлиги, меҳнатларини улуғлаш, жамоат ишларидаги ўрни ва мавқеини юксалтиришни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билади. Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб ташкил этилган кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад ҳам мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фаол иштирок этаётган тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантириш, хотин-қизлар тадбиркорлигининг илғор тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорликка оид касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш ва энг асосийси партия Дастури ҳамда 2017-2021 йилларда мамалкатимизни янада ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишдан иборат.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган танловнинг бу йилги туман, шаҳар ва вилоят босқичларида 10 минг нафардан зиёд тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар иштирок этди. Вилоят босқичида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 52 нафар тадбиркор ва фермер аёллар Республика босқичигача етиб келди.

Иштирокчилар дастлаб миллий куй, карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди ҳамда тадбиркор ва фермер аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер хотин-қизларнинг маҳсулотлари, айниқса, миллий йўналишдаги либослар намойиши кўрик танлов иштирокчиларида миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, Мустақилликка бўлган шукроналик ҳиссини уйғотди. Ҳамкор ташкилотлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг лойиҳа низомига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.

Тадбирда иштирок этган соҳа мутаҳассисларининг таъкидлашича, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, айниқса, бунда хотин-қизлар иштирокини янада ошириш борасида қатор ишлар изчиллик билан амалга оширилди. Натижада жойларда аёллар раҳбарлигида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, фермер хўжаликлари, аҳолига сифатли сервис-хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш баробарида коллежни тамомлаган қизлар, айниқса уюшмаган ёшлар бандлиги таъминланди.

Ишбилармон аёлларнинг чинакам байрамига айланган мазкур тадбир давомида аёлни, Ватанни, истиқлолни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар садоси остида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ҳакамлар томонидан ишбилармон аёл мақомига муносиб кўрилган иштирокчилар номи эълон қилиниб, “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, “Ташаббускор аёл” каби номинациялар бўйича  ҳам ғолиблар аниқланди. Ишбилармон аёлларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбирда, шунингдек, партия томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилиши режалаштирилган, ўз томорқасида ўз бизнесини йўлга қўйган фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Илғор фермер”,“Меҳнаткаш деҳқон”,“Намунали томорқачи” кўрик-танловлари тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар учун концерт дастури намойиш этилди.

            O‘zLiDeP Матбуот хизмати

ФОТОГАЛЕРЕЯ

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3244
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умида Исаева O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири 2018-08-30 12:30:37

Ишбилармон аёл кўрик-танловни республика бочқичи ғолибларини табриклайман. Ишларига омад ёр бўлсин.


Кадиров Жасурбек-O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-30 10:17:23

Партиямиз томонидан Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида ташкил этилган "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг Республика сосқичи, юқори савияда ташкил этилганлиги, тадбир давомида Ўзбек эстрадаси вакиллари иштирокида гала концерт дастури тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилганлиги тадбир иштирокчиларини ҳусусан, ишбилармон аёлларни байрамона кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан, барча Юртдошларимизни ҳамда O`zLiDeP партия ташкилотининг аҳил жамоасини ва аъзоларини O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарати номидан самимий муборакбот этамиз. Барчангизга Мусатақиллик баёрамимиз муборак бўлсин!


Ш.Ахмедова O'zLiDeP Косон туман кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари2018-08-29 12:20:39

Мустаклиллигимизнинг 27 йиллиги муборак бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, юртбошимиз бизнинг бошимизда соғ-омон бўлсинлар, ғолибларни чин дилдан қутлаймиз. Ишларида омад.


Шерзод2018-08-29 12:01:00

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида партиямиз "Аёллар қаноти" томонидан ташкил қилинган кўрик-танлов ташкилотчиларини, барча иштирокчи ҳамда ғолибларни қутлаб қоламиз.


Исломқулова Умидахон Равшановна УзЛиДеР фарғона вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллига жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш бўлими мудири 2018-08-29 10:41:30

"Ишбилармон аёл" кўрик танловининг Республика босқичи иштирокчиларда катта таасурот уйғотди. Республикамиз бўйича тадбирор ва фермер аёллар ўртасида ўзаро фикр алмашиниш тажрибаларини баҳам кўришдек имкониятларни берди. Хакамлар -хайъати томонидан танлов ғолибларини аниқлаш бироз қийинчилик туғдирган бўлса ажаб эмас. Чунки танловда иштирок этаётган ҳар- бир аёллар изланучан, интилучан ва ўз йўналишига эга бўлганликлари кўргазмалари орқали яққол наомён бўлиб турган эди. Яна бир бор ғолибларимизни табриклайман. Барча иштирокчиларимизни ишларида омад ёр бўлсин.


З.Аслонова, Бухоро вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари 2018-08-28 15:11:07

Барча танлов иштирокчиларини эришган ютуқлари билан чин кўнгилдан табриклаймиз. Бу ютуқларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди, албатта. Бунинг остида қилинган ҳалол меҳнат, машаққат бўлади. Тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер опа-сингилларимизни юртимиз иқтисодий равнақи йўлида қилаётган барча ишларига улкан зафарлар ёр бўлсин! ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси барча юртдошларимизни Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами билан муборакбод этади.


Азамат Аннахасанов O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходими2018-08-28 13:42:43

Танловда аёлларимизнинг тадбиркорлик, ҳунармандчилик, фермерлик ва бошқа соҳалардаги янгидан янги ижодкорлик, меҳнатсеварлик қирралари намоён булади. Ғолибларни табриклиман, кўрик танлов иштирокчилари ишларига мувофақият тилаймиз,


Халилова Наргиза, Бухоро вилояти Кенгаши аппарати кадралар бўйича инспектори2018-08-28 10:51:31

Бухоро вилояти Кенгаши аппарати ходимлари номидан Республика "Ишбилармон аёл-2018" кўрик-танлови ташкилотчиларини, иштирокчи ва ғолибларини табриклаймиз. Кириб келаётган Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муборак бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, юртбошимиз бизнинг бошимизда соғ-омон бўлсинлар, шунга ўхшаш кўрик-танловлар янада кўпроқ бўлсин.


"Аёллар қаноти" Бухоро вилояти2018-08-28 10:41:17

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида партиямиз "Аёллар қаноти" томонидан ташкил қилинган кўрик-танлов ташкилотчиларини, барча иштирокчи ҳамда ғолибларни қутлаб қоламиз.


Аёллар бўлими, Бухоро вилояти2018-08-28 10:30:26

"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-юқувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар, партия Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган ушбу кўрик-танлов барча вилоятлардан иштирок этаётган тадбиркор, ишбилармон ва фермер хотин-қизларнинг касб-маҳоратларини намойиш қилиш, шу билан бирга бошқа тадбиркор, ишбилармон, фермер хотин-қизлар билан тажриба алмашиниш учун катта бир имконият ҳамда мактаб бўлди. Олинган тажрибалар иштирокчиларимизнинг фаолиятида асс қотади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+