O‘zLiDeP хатирчиликларга байромана кайфият улашди

27.08.2018, 16:25

O‘zLiDeP хатирчиликларга байромана кайфият улашди

Бугунги кунда қишлоқ аҳолисини уй-жой, тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергия билан таъминлаш, жойларда хизмат кўрсатиш тармоқларини ташкил этиш борасидаги ишлар кўлами беқиёс даражада кенгайиб бормоқда. Эътиборлиси, ўтган қисқа фурсатда одамлар ҳаёт тарзи ўзгариб, қишлоқларимиз янада файзли ва обод бўлди.

Хатирчи туманидаги “Хўжақўрғон” МФЙда O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Обод юртнинг обод қишлоғи” мавзуида ташкил этилган  тадбирда бу ҳақда алоҳида таъкидланди. 

Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, вилоят кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, туман ҳокимликлари вакиллари сўзга чиқиб, Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга жорий этилган “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида қишлоқлар, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётида чин маънода янги саҳифа очгани, бундай бунёдкорлик ишлари қишлоқларга замонавий қиёфа бағишлаётгани, одамларнинг ҳаётга, меҳнатга муносабатини тубдан ўзгартираётганини алоҳида қайд этишди.  

- “Хўжақўрғон” МФЙ тумандаги энг намунали маҳаллалардан бўлиб, “Обод маҳалла” дастури доирасида маҳалла қиёфаси тубдан ўзгарди, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди, - дейди Хатирчи туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Замира Маматова. – 428 та хонадон 2512 нафар аҳоли истиқомат қилаётган мазкур маҳалла ҳудудида туман марказий шифохонаси, мактаб, боғча, болалар ўйин майдончаси, дорихоналар, овқатланиш, тикувчилик цехи, савдо дўконлари, сартарошхона, гўзаллик салонлари каби хизмат кўрсатиш субъектлари барпо этилиб аҳолига туҳфа қилинди. Мақсадимиз ушбу маҳалла аҳолиси вакиллари ҳаётдан рози бўлиб яшасинлар. Бугунги байрам тадбирини ташкил этган O‘zLiDeP вакилларига маҳалла фаоллари номидан ташаккур билдирамиз.

Байрам тадбири доирасида ушбу маҳаллада ўз тадбиркорлигини бошлаган 25 нафарга яқин ишиблармонларга партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланишди. Уларга O‘zLiDePнинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

- Мен 14 ёш бўлишимга қарамасдан Президентимиз томонидан ҳаётга жорий қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури доирасида ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйдим, - дейди Диёр Миртазоев. – Дастлаб фаолиятимни 20 дона жўжа билан бошлаган бўлсам, ҳозир 200 бош ўрдак, 200 бош бедана ва 300 бош товуқ боқяпман. Партия кўмагида 50 млн. сўм кредит олиб паррандачилик фермасини ташкил қилишни мақсад қилдим. Биз ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган давлатимиз раҳбарига ва O‘zLiDeP вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тадбир давомида ташкил этилган куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари маҳалла вакилларига катта байромана кайфият улашди.   

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Худайбердиева Моҳидил Норбоевна ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-08-28 09:11:38

Партиямиз фаоллари томонидан Республикамизнинг барча ҳудудларида "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар барчага ўрнак бўлиб келмоқда.Хатирчи туманидаги “Хўжақўрғон” МФЙда олиб борилган ишлар таҳсинга сазовор. Ёшларни тадбиркорликка жалб қилишда фидойилик кўрсатаётган ЎзЛиДеП Хатирчи тумани бўлимидаги ҳамкасбларимизга куч, ғайрат тилаб қоламиз.Ёш тадбиркор Диёр Миртозаев каби ёш тадбиркорларимиз сафи кенгаяверсин.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-08-27 16:56:13

Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуслари билан ҳудудларда "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ албатта. "Обод қишлоқ"ни чинданда обод бўлишига ўз ҳиссаларини қўшаётган Хатирчилик ЎзЛиДеП фаолларининг тадбиркорлик фаолиятларига омад тилаб қоламан ва ҳар доим партиямиз сафида туриб аҳолини фаровон турмушига ўз ҳиссасини қўшишларида куч-қувват тилайман. Тадбир юқори савияда кутаринки руҳда ўтказилганлиги кўриниб турипти.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+