Боғотлик Райхон Рахмонова 1 сотих ердан 6 млн. сўм миқдорида даромад оляпти

27.08.2018, 16:49

Боғотлик Райхон Рахмонова 1 сотих ердан  6 млн. сўм миқдорида даромад оляпти

Боғот тумани Миришкор қишлоғининг “Маънавият” маҳалласи кун сайин чирой очиб бормоқда. Боиси, айни чоғда ҳудудда “Обод қишлоқ” дастури ижроси доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ва қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.  

Қувонарлиси, бундай савобли ишларга давлат ташкилоти қатори, O‘zLiDeP туман Кенгаши фаоллари ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаол қатнашмоқда.  Партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари бу гал мазкур ҳудудга боришди.

-Партия вакилларининг шунча юмушлардан ортиб маҳалламизга келиб, ҳолимиздан хабар олганидан тўғриси, роса хурсанд бўлдик, - дейди “Маънавият” маҳалла раиси Куронбой ака Курбонов. – Нега десангиз, ташриф чоғида улар фақат одамлар билан мулоқот қилмасдан, йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган қатор муаммоларга ечим топдилар.  Масалан, партия фаолларининг кўмагида кўплаб ёшлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаб ишли бўлди, ўз тенгқурларини бандлигини таъминлади.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги Райхон Рахмонова  хонадонида бўлди. Ўзаро суҳбат жараёнида Райхон опанинг 1 сотихлик ер майдонига бодринг экиб, 6 млн. сўм атрофида даромад олгани аниқланди.

Жойларда аҳолини ўз томорқасидан даромад олишга, дастур доирасида кам фоизли кредитлар олиб, иссиқхона, балиқчилик, қорамолчилик, тикувчилик, касаначилик каби фойдали меҳнат билан шуғулланишларини, хорижга ишлашга кетган аҳолини юртимизга қайтариб, бугунги кундаги имтиёз ва имкониятлардан фойдаланса, катта даромад манбаига эга бўлиши мумкинлиги тушинтирилди.

Шунингдек, оилавий тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга имтиёзли кредит олишларида партия доимо кўмакдош бўлиши айтиб ўтилди.

                                                  Машарипов МАХМУДЖОН,

O‘zLiDeP Боғот туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+