O‘zLiDeP ташаббуси билан Нукусда тадбиркорлар ва фермерлар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди

28.08.2018, 15:59

O‘zLiDeP ташаббуси билан Нукусда тадбиркорлар ва фермерлар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Мустақилликка менинг туҳфам” шиори остида тадбиркорлар  ва фермерлар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Унда ўз маҳсулотлари билан иштирок этган 50 нафардан ортиқ тадбиркор ва фермерлар ўзлари етиштирган маҳсулотларини намоён этар эканлар, тадбиркорлик фаолияти учун яратиб берилган бугунги шарт-шароитлар учун шукроналик келтиришди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йилнинг июль ойи ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикасида 15 минг 258 нафар тадбиркор фаолият юритмоқда. Шундан 1455 нафари янгидан иш бошлаган тадбиркорлардир.

– Корхонамиз 2011 йилда ташкил этилган, – дейди “Зар Дил Дилбар” МЧЖ раҳбари Паруаз Ережепова. –Дастлаб 2 нафар ишчи билан фаолият бошлаган эдик, ҳозирга келиб уларнинг сони 30 нафарга етди. Айни чоғда Қорақалпоғистоннинг бешта туманида корхонамиз филиаллари фаолият юритяпти. Яқинда корхонамизда пайпоқ ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Бугунги тадбирда 40 турдаги маҳсулотларимиз билан иштирок этмоқдамиз. Бу каби тадбирлар тадбиркорларнинг ўз маҳсулотларини маҳаллий бозорга чиқариш, ўзини таништириш учун кенг имконият яратади.

Шунингдек, кўзгазма доирасида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда Нукус шаҳридаги 59 та корхона ва ташкилот  402 бўш иш ўрини билан қатнашди.

–Жорий йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомладим, – дейди Оразхан Утеулиева. – Бугунги меҳнат ярмаркасида ўз мутахассислигим бўйича Нукус шаҳридаги 6-сон мактабига ишга жойлашдим. Энди ўқувчиларга математика фанидан сабоқ бераман.

Таъкидлаш керак, ярмарка якунида 34 нафар фуқарога ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди, шундан 19 нафари ёшлардир.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зикрулло Шерматов O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши раисининг Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари2018-08-29 12:25:24

O‘zLiDeP нинг мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Мустақилликка менинг туҳфам” шиори остида тадбиркорлар ва фермерлар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилиши, ўз маҳсулотлари билан иштирок этган тадбиркор ва фермерлар ўзлари етиштирган маҳсулотларини намоён этиши тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятлар яратиб берилганидан дарак.


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-08-29 10:51:18

Юртимиз худудларида шу каби кўргазмалар ўтказилиб келиши ушбу кўргазмаларда иштирок этаётган тадбиркорлар учун махсулотларини реклама қилишга катта имкон беради ва харидор топишга хам кўмаклашади.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир 2018-08-28 18:24:43

Партиямиз тамонидан ташкиллаштирилаетган бу каби кургазмалар тадбиркорликни янада ривожлантиришга имкон яратади, ва тадбиркорларнинг тажриба олмашишларига тадбиркорлик йуналишдаги билимлари ошишига кумакдош була олади


Б.Отешова- УзЛиДеП Канликул туман Кенгаши2018-08-28 17:47:44

Утказилган ярмарка байрам олдидан ахолини арзон қишлоқ хужалик махсулотлари билан таъминлашда ёрдам бўлгани аниқ. Айниқса «Меҳнат ярмаркаси»да ишсиз фуқаролар ўзларига муносиб иш ўринларини топганлиги, байрам олдидан партиямизнинг совғаси бўлди десак бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+