O‘zLiDeP раҳбари Чилонзор ва Учтепа туман Кенгаши фаоллари билан учрашди

29.08.2018, 22:21

O‘zLiDeP раҳбари Чилонзор ва Учтепа туман Кенгаши фаоллари билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳудудлардаги аҳвол билан яқиндан танишиш ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида партиянинг Чилонзор ва Учтепа туман Кенгашлари аппарат раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда БПТ раислари билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан O’zLiDeP раҳбари Актам Хаитов партия олдида турган устувор вазифалар, унинг жамиятдаги ўрни ва роли, партия ғояларини аҳоли орасига кенг тарғиб қилиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

– Партиямиз вакиллари қачонки жойларга тушиб, одамлар билан мулоқот қилса, уларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топса, шундагина аҳолининг партиямизга бўлган ишончи ортади, – деди O’zLiDeP раҳбари А.Хайитов. – Шу боис, етакчи партия сифатида йиллар давомида одамларни қийнаб келаётган муаммоларга ижобий ечим топиш чораларини кўришимиз лозим. Бу жараёнда албатта, депутатларимиз фаол ва ташаббускор бўлиши  даркор. Зеро, депутатни халқ сайлаган, ишонч билдирган.

Мулоқот давомида партия ходимлари, депутатларнинг ижтимоий тармоқларда фаоллигини ошириш, аъзолар сафини кенгайтириш, БПТ фаолиятини янада такомиллаштириш, келгуси сайловларга номзодларни танлаб олишда лидерларни излаб топиш борасида ҳам зарур тавсиялар берилди.

Масалан, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Д.Шоумаров депутатлар янги қонун лойиҳалари, шунингдек, амалдаги қонун моддаларига таклифлар бериши кераклигини, жойлардаги муаммоларни маҳаллий Кенгаш депутатлари яхши билишини айтди.   

– Дарҳақиқат, ҳудудлардан сайланган депутатларимиз аввало, ўз ҳудудидаги муаммони яхши билиши керак, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Т.Назаров. – Айниқса, партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлари билан доимий мулоқотлар ўрнатиши керак. Зотан, қачонки, халқ вакиллари аҳоли билан доимий мулоқот қилса, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топса, шундагина депутатнинг аҳоли орасидаги нуфузи ошади.

Мулоқот сўнггида партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасига оддий халқчил тилда тарғиботини кўчайтириш юзасидан галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+