O‘zLiDeP депутати аралашувидан сўнг каттақўрғонлик тадбиркорга 100 млн. сўмлик кредит ажратилади

29.08.2018, 22:57

O‘zLiDeP депутати аралашувидан сўнг каттақўрғонлик тадбиркорга 100 млн. сўмлик кредит ажратилади

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Каттақўрғон шаҳридаги “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган МФЙда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилган эди.

Шаҳардаги “Ўрикзор” маҳалласида бўлган учрашувлар давомида шу ҳудудда яшовчи “Собир батариялари” МЧЖ раҳбари Зокир Йўлдошев  фаолиятини кенгайтириш учун 100 млн. сўмлик кредит олишда кўмак сўраган эди.

Унинг мурожаати халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қутбиддин Ниёзов томонидан ўрганилиб, депутат ташаббуси билан тадбиркорга  “Миллий банк” Каттақўрғон шаҳар филиалидан  100 миллион сўм кредит ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, “Ғариб Масжит” маҳалласида яшовчи  Лазиз Ҳамидов ишга жойлашишга кўмаклашиш борасида амалий ёрдам сўради. Унинг муаммоси юзасидан шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилинди ва масала жойида ҳал этилди. Мурожаатчи 10-сон МТМга маъмурий хўжалик бўлимига ишга жойлаштирилди.

Б.ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeР Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мустафаев Бахтиёр, ЎзЛиДеП аъзоси, Самарқанд шаҳри2018-08-30 08:44:45

ЎзЛиДеП фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида жойларга чиқишиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бизнес режа тузиш ва кредит олишда яқиндан кўмаклашиб келаётгани юртбоширмиз томонидан қабул қилинган давлат дастурларини жойларда амалга оширишда бевосита партия фаоллари ўз хиссаларини қўшаётганлигига яқол мисол бўла олади. Бу борада ЎзЛиДеПнинг барча фаолларига ҳориманглар дейман ва мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами билан самимий табриклайман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+