“Қушқочди”дан сув қочди

29.08.2018, 23:10

“Қушқочди”дан сув қочди

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи Навбаҳор туманидаги “Обод қишлоқ” давлат дастурига тушган “Ялтиробод” ҳамда “Қушқочди” маҳалларида бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқот олиб борди.

Давлат дастури доирасида олиб борилган ишлар натижасида “Қушқочди”да амалга оширилган ишлар таҳсинга сазовор. Лекин аҳоли хонадонларига тоза ичимлик суви етказиб берилмаганлиги қилинган ишларнинг бардавомийлигига соя солмоқда. Ушбу масала юзасидан партия электорати тегишли мутасаддиларни қаттиқ танқид остига олди. Бу вазифага масъул бўлган туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари жўнатилиб, аҳолини қийнаб келаётган тоза ичимлик суви муаммосини тезда бартараф этиш белгиланди.

Шунингдек, шу туманда яшовчи Санжар Қобилов маҳаллада янгидан қурилаётган дўкон ёнига музқаймоқ ишлаб чиқариш цехини қуришни режалаштирган. Лекин туман ҳокимлиги мутасаддилари негадир унинг бу хайрли ишига тўсқинлик қилиб келаётганлиги маълум бўлди. Ваҳоланки, тадбиркор бу ерда ишлаб чиқариш цехини қурса ўзи ҳам даромад қилади, ҳам аҳолини иш билан таъминлашга ҳисса қўшади. Наҳотки, буни навбаҳорлик раҳбарлар англаб етмаса?

Ушбу муаммо бўйича туман ҳокимига депутатлик сўрови юбориш ва натижасини назорат қилиш орқали ҳал этилишига келишиб олинди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1176
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-08-30 17:52:49

Депутатларимиз халқ ичига кирса уларни уй кечинмалари ва ташвишлари билан яшаса ўз ваколатларини тўлиқ англаган ҳолда масалалар ечимини топиш чораларини кўтариб сессияларда фаол иштирок этиб муаммоларни ечилишида кўмакдош бўлса аминманки аъзоларимиз сони ортиб ПАРТИЯМИЗГА бўлган ишонч ошади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+