Сирдарё аҳолисидан 100 дан ортиқ келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти O’zLiDeP депутатлари томонидан ҳал қилинди

30.08.2018, 15:30

Сирдарё аҳолисидан 100 дан ортиқ келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти O’zLiDeP депутатлари томонидан ҳал қилинди

О`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик берган бахт” мавзуида очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда сўз олган O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси, партия депутатлик гуруҳи аъзоси Улуғбек Сотиболдиев тобора яқинлашиб келаётган байрам билан йиғилганларни қутлаб, жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида вилоятда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Қайд этилганидек, шу йилда Гулистон шаҳрида жойлашган 6 та МФЙда маҳалла идораси учун янги МФЙ бинолари қурилиб фойдаланишга топширилди. Шаҳардаги “Обод юрт” ва “Сайқал” маҳалласида эса “Обод маҳалла” дастури доирасида ободонлаштириш, қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 

– Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида қабулимизга аҳоли томонидан 100 дан зиёд мурожаат ва таклифлар келиб тушди, – дейди У.Сотиболдиев. – Албатта, мурожаатларнинг салмоқли қисми жойида ҳал этилди. Қўшимча вақт талаб қиладиган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқардик. Сайъ-ҳаракатларимиз натижасида Гулистон шаҳри “Сайхун” кўчаси 33-уй, 10-хонадонда яшовчи Санобар Сулаймонова намунали қурилган турар-жой билан таъминланди, “Завқий” кўчаси 41-уйда яшовчи Шариф Абдулхаевга моддий ёрдам ажратилди. “Носир Зокиров” кўчасидаги ичимлик суви қувирлари ва сим ёғочлари таъмирланиб, ёритиш мосламалари ўрнатилди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+