O‘zLiDeP ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказди

30.08.2018, 15:58

O‘zLiDeP ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказди

O‘zLiDeP Поп туман Кенгаши томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Унда партия фаоллари, меҳнат фахрийлари ва уюшмаган ёшлардан иборат 22 та жамоа ўзаро беллашди.

–Бугунги мусобақада жамоамиз билан биргаликда фаол ҳаракат қилганимиз учун ғолибликни қўлга киритдик, – дейди Акмал Маҳкамов. – Бу каби тадбирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб, истеъдодли ёшларни кашф қилишда яхши самара беради.

Қизғин ва ўзаро курашларга бой тарзда ўтган мусобақа сўнггида O‘zLiDeP аъзоларидан иборат “Поп шаҳар” жамоаси 1-ўрин, “Фаҳрийлар” жамоаси 2-ўрин, “Халқобод” ёшлар жамоаси эса 3-ўринга сазовор бўлди.

Ғолиблар ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рустам ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    1011
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+