Нуроталик тадбиркор Муҳаббат Раҳимованинг муаммоси депутатлик назоратига олинди

30.08.2018, 16:02

Нуроталик тадбиркор Муҳаббат Раҳимованинг муаммоси депутатлик назоратига олинди

Нурота тумани Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланаётган туманларидан биридир. Шунинг учун бу ерда бугун ишлаб чиқариш, савдо, маиший хизмат ва сервис соҳалари жадал ривожланмоқда. Бу жараёнда O’zLiDeP фаоллари партия дастур ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб бораётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами шодиёналари арафасида O’zLiDeP ишчи гуруҳи туманнинг “Чуя” ҳамда “Сойкечар” қишлоқларидаги аҳоли хонадонларида бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан қизиқди, намунали оилалар билан суҳбатлар ўтказди.

Хусусан, обод қишлоқда яшовчи Муҳаббат Раҳимова партия фаолларига мурожаат қилиб, унда тадбиркорлик фаолиятида учраётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўради.

— 10 та замонавий тикув машинаси олиб келиб, фаолиятимизни бошлаганимизга анча бўлди, — дейди тадбиркор Муҳаббат Раҳимова. — Қишлоғимизда яшаётган 10 дан зиёд хотин-қизларни шу ернинг ўзида тикувчиликка ўргатдим. Ҳозир уларнинг барчаси ўз ишининг устаси. Лекин фақат шу ерда яшаётган аҳоли учун хизмат кўрсатаётганимиз туфайли ўйлаганимиздек даромад қила олмаяпмиз. Яна қўшимча даромад қилиш ва янги иш ўринлари яратиш учун буюртмачи корхоналар топишда қийналаяпмиз.

Қишлоқ тадбиркори Муҳаббат Раҳимованинг муаммоси депутатлик назоратига олиниб, амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

  • Кўрилди
    1321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Илхом ИСЛОМОВ O'zLiDeP НУРОТА туман депутатлик гурухининг ижрочи котиби2018-08-30 21:26:50

O'zliDeP Nurota tuman Kengashi ijrochi kotibi sifatida shuni Aniq ayta olamanki, Siyosiy Kengashimizning yordami bilan ishimizda yanada ulkan yuksalish sezildi. Fuqarolarimizni qiynab kelayotgan ko'pgina muammolar o'z yechimini topdi. Tadbirkorimizni muammolariyam deputatimiz nazoratida. Tadbirkor Raximova Muhabbatga yaqinda yana qo'shimcha shartnomalar va buyurtmalar topishda yordamlashsak bundan Juda baxtiyor bo'lamiz.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-08-30 16:23:32

O’zLiDeP ишчи гуруҳи Навоий вилояти Нурота туманининг "Обод қишлоқ" Давлат дастурига киритилган олис “Чуя” ҳамда “Сойкечар” қишлоқларидаги аҳоли хонадонларида бўлиши, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан қизиқиши ушбу кутарилган масалаларни депутатлик сўровлари орқали ҳал этилиши оддий аҳоли қалбида ЎзЛиДеПга бўлган ишончни янада ортишига замин яратишга умид қиламиз..


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-08-30 16:18:00

Тадбиркорларга хар тамонлама ердам курсатиш, кулайликлар яратиш партиямизнинг энг асосий вазифаларидан. Депутатларимиз фаоллиги эса халкимизнинг партияга ишончини оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+