Самарқанд шаҳридаги “Мармар” деҳқон бозори тадбиркорлари нега бозор маъмуриятидан норози бўлишмоқда?

30.08.2018, 16:13

Самарқанд шаҳридаги “Мармар” деҳқон бозори тадбиркорлари нега бозор маъмуриятидан норози бўлишмоқда?

Самарқанд шаҳридаги “Мармар” деҳқон бозорида фаолият юритаётган бир гуруҳ тадбиркорлар бозор маъмуриятининг уларга нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб, O‘zLiDeP вилоят Кенгашига мурожаат қилди.

Мурожаатга кўра, тадбиркорлар ва бозор маъмурияти ўртасида ер ижара шартномаси тузилиши кераклиги, бироқ бозор маъмурияти тадбиркорлардан (мол-мулк, электр-энергия, газ, сув, канализация, ахлат чиқариш, қоровул хизмати ва бошқа тўловларни ичига оладиган) бозор инфратузулмасидан фойдаланиш бўйича савдо майдони ижара шартномасини тузишни талаб қилган.

Бунга кўра бир ой давомида ҳар бир кв метр учун 12000 сўм, бу бир йилда 1 млн 440 минг сўмни ташкил қилади. Ҳар бир дўкон ўртача 100 кв метрни ташкил қиладиган бўлса, 14 млн 400 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу эса тадбиркорларни ноқонуний талон-тарож қилиб, охир-оқибат банкрот қилишга олиб келишини таъкидлаб, бозор маъмуриятидан норози эканликларини билдирган.

O‘zLiDePнинг дастурий мақсад вазифаларига кўра, тадбиркорларнинг хақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш асосий вазифа этиб белгиланган.

Мазкур мурожаат 29 август куни мутахассис экспертлар ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан муҳокама қилинди.

Бозор ҳудудидаги тадбиркорларнинг савдо дўконлари эгалик ҳуқуқи мавжудлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тадбиркорларнинг ўзлари тўловларни амалга ошираётганлигини инобатга олиб, бозор ҳудуди ва тадбиркорларнинг савдо майдони ҳудудини ажратиш юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасига депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    3137
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-30 20:43:43

Тадбиркорнинг, ишбилармоннинг манфаатини ҳимоя қилиш-партиямизнинг устувор вазифасидир. Шу нуқта назардан қараганда, бозор маъмуриятидан тадбиркорларни ҳимоя қилиш ва улар ишининг ривожига кўмак бериш партиямизнинг устувор вазифасини ҳал этиш билан бир қаторда, кенг халқ оммаси ўртасида партиямизнинг нуфузини янада оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+