Хивалик Фаррух Худайберганов O‘zLiDeP кўмагида кредит олиб иссиқхона ташкил этмоқчи

30.08.2018, 16:16

Хивалик Фаррух Худайберганов O‘zLiDeP кўмагида кредит олиб иссиқхона ташкил этмоқчи

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш мақсадида Хива шаҳридаги “Гиламчи” ва “Газчи” маҳалласи аҳолиси билан учрашди.

Суҳбат ва мулоқотлар жараёнида ҳудудда тадбиркорлик билан банд бўлган аҳоли сони 92 нафар ташкил этиши, шундан 57 савдо-сотиқ, 15 касаначилик, 7 миллий ҳунармадчилик, 25 нафари эса тадбиркорликнинг бошқа соҳалари билан шуғулланаётгани маълум бўлди.

Хива азалдан ўзининг миллий ҳунармадчилиги, заргарлик, тўқимачилик, дўппидўзлик, зардўзчилик ва шу каби қатор йўналишлари билан бугун дунёга машхур бўлиб келган.

Фаррух Худайбергановлар оиласи ҳам кўп йиллардан бери заргарчилик билан шуғулланади.

–Заргарликни ота-боболаримиздан мерос қилиб олганмиз, – дейди тадбиркор. – Машаққат, меҳнат, сабр ва маҳорат талаб қиладиган бу касбимиз орқасидан бугун дастурхонимиз тўкин. 4 нафар шогирдимиз билан ички бозорларимизга турли хилдаги тилла буюмлар етказиб беряпмиз. Шунингдек, воҳамизга ташриф буюраётган туристлар ҳам қўл меҳнатимизни жуда яхши қадрлашади. Бугун партия фаоллари хонадонимизга келиб тадбиркорик фаолиятимни янада кўпайтиришим учун менга умид бағишладилар. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида бу ишимдан ташқари энди имтиёзли кредит олиб, уйимда иссиқхона ташкил қилмоқчиман. Бу билан оиламиздаги аёллар, хотин-қизлар ҳам банд бўлади.

Ташриф чоғида шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан ҳам учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1188
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-09-04 09:18:27

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари барча жойларда, махаллаларада булиб халқимиз билан мулоқотга киришиб, хар хил муаммоларнинг ечим топишига амалий ёрдам бермоқдалар. Бу албатта партиямизга деган халкимизнинг ишончини оширади ва келажакга умид уйготади


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-08-30 17:24:45

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари халқимиз орасига кириб улар билан мулоқотга киришиб, қанчадан-қанча муаммоларнинг ечим топишига амалий ёрдам бермоқдалар. Бундан ташқари мазкур ташрифлар давомида чекка худудлардаги фуқароларимиз “Ҳар бир оила – тадбиркор” , “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумотларга эга бўлмоқдалар. Партиямиз томонидан ташкил этилаётган бу амалий мулоқотлар келажакда ўзининг самарасини беради деган умиддамиз...


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+