O‘zLiDeP депутатлари Қўнғирот туманидаги “Қалдирғоч” МТМ тарбияланувчиларига байрам совғалари улашди

31.08.2018, 17:51

O‘zLiDeP депутатлари Қўнғирот туманидаги “Қалдирғоч” МТМ тарбияланувчиларига байрам совғалари улашди

Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами муносабати билан O‘zLiDeP Қўнғирот туман кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Қўнғирот туман кенгаши депутатлари Г.Қаражанова ва З.Сейдуллаева тумандаги 14 сонли “Қалдирғоч” болалар боқчасида байрам тадбирини ташкил этди.

Байрам муносабати билан ушбу муассасада тарбияланаётган барча болаларга совғалар улашилди ҳамда партиянинг ғоявий мақсад ва дастурларини тарғибот этишда фаоллик кўрсатиб келаётган аъзолар партиянинг ташаккурномаси билан тақдирландилар. Байрам шукуҳи жажжигина болаларнинг рақс уйинлари билан давом этди.

Бундай байрам тадбирлари Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

 Асем Сиримбетова

OzLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

  • Кўрилди
    1316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+