Нукусда яна бир қуйи бўғин иш бошлади

13.11.2017, 21:33

Нукусда яна бир қуйи бўғин иш бошлади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши партиянинг мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш, электоратимиз вакиллари – тадбиркор ва фермерлар сафини янада кенгайтириш, уларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, бошланғич партия ташкилотлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда Нукусда қуйи бўғинлар сони яна биттага ошди. “EVRO STROY” масъулияти чекланган жамияти қошидаги янги бошланғич ташкилотга асос солинди.

– Айни пайтда партиянинг асосий бўғини бўлган бошланғич ташкилот билан биргаликда электорат манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аъзолар сонини кўпайтириш, ёшлар ва аёлларни тадбиркорликка янада кенгроқ жалб этиш бўйича давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз, – дейди O’zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари вазифасини бажарувчи А.Жаилганов. – Ўтказилаётган тадбирларимизнинг таъсирчанлиги боис аъзоларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Ўтган йили партиямиз аъзолари сони 1 минг 896 нафарни ташкил этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 2 минг 346 нафарни ташкил этмоқда. Улар 68 та қуйи бўғин атрофида бирлашишган.

– Анчадан буён ушбу “EVRO STROY” масъулияти чекланган жамиятида ишлайман, – дейди Ю.Есимбетов. – Партиянинг мақсад ва вазифалари, сиёсий куч сифатида олиб бораётган ишлари билан аввалдан таниш эдим. Чунки партия вакиллари корхонамизга тез-тездан келиб, тадбирлар ўтказишар эди. Корхонамизда қуйи бўғин ташкил этилгани нур устига аъло нур бўлди.

Тадбир якунида 37 киши партияга аъзолигига қабул қилиниб, қуйи бўғин етакчилигига корхона раҳбари О.Шимбергенов сайланди.

Элиза Бекимбетова,

O’zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши БПТ консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1754
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+