Бошланғич партия ташкилотларида байрам шукуҳи давом этмоқда

31.08.2018, 18:11

Бошланғич партия ташкилотларида байрам шукуҳи давом этмоқда

O`zLiDeP Фарғона вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма етти йилигини муносиб кутиб олиш ва ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган эди.

Ушбу белгиланган вазифалардан келиб чиқиб партиянинг қуйи бўғини бўлган вилоятдаги мавжуд 600 дан зиёд бошланғич партия ташкилотларининг ҳар бирига ташриф буюрилмоқда. Ташриф давомида ташкилот аъзоларига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини илмий-маърифий асосда, ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилмоқда. Партия фаолларини байрам билан табриклаб бошланғич партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар бериляпти.

O`zLiDeP Бағдод туман Кенгаши “Фибродиагностика” маъсулияти чекланган жамияти қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида байрам тадбирини ташкил этди.

- Партия вакиллари бизнинг бошланғич ташкилотимизга ташриф буюриб, байрам билан табриклашгани бизни янада руҳлантирди, - дейди ушбу корхонада фаолият юритаётган БПТ раиси Акмалдин Тешабоев. - Партия бурчагини янги методик қўлланмалар ва тарғибот воситаларини билан таъминлаш бўйича амалий ишлар қилингани партия аъзоларига бўлган ҳурмат ва эътиборнинг намунаси деб биламиз. Партиямиз ғояларини кенг аҳолига етказишда бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз.

Партиянинг барча туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан бошланғич партия ташкилотларига байрам табрикномалари тарқатилиб, улар билан алоқалар янада самарали ташкил қилинмоқда. Қувонарлиси ушбу ташрифлар давомида мингдан ортиқ фуқаролар партия аъзолигига қабул қилинди.

Тарғибот ишлари давом этмоқда.

А.Хамдамов,

O`zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

бошланғич партия ташкилотлари билан

ишлаш бўйича гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+