“Ёш инновациячи” ва “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Республика босқичининг жиззахлик ғолиблари билан учрашув ташкил этилди

31.08.2018, 18:15

“Ёш инновациячи” ва “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Республика босқичининг жиззахлик ғолиблари билан учрашув ташкил этилди

O`zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан “Янги инновацион ғоялар - мустақиллигимизни мустаҳкамлайди” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда мамлакатимизда барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар, улкан бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш фаровонлигининг ошиши, энг аввало, улуғ неъмат мустақиллик туфайли эканлиги алоҳида таъкидланди. Шу боис, халқимиз ҳар йили ушбу улуғ айёмни катта шодиёна, кўтаринки кайфият ҳамда ўзгача шукуҳ билан кутиб олиниши эътироф этилди.

– Партия томонидан ташкил этилган танловда иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллаганимдан хурсандман, – дейди “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчиси Қ.Сафаров. –Танлов нафақат менга, балки барча иштирокчиларга ўз лойиҳаларининг ютуқ ва камчиликларини аниқлаш, уларни янада мукаммаллаштиришда жуда қўл келди. Энди лойиҳамни янада такомиллаштириб менга билдирилган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қиламан.

— “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этиб, кўплаб тажриба орттирдим, - дейди Зомин туманидаги “Ложувард асалари” фермер хўжалиги раҳбари Мухаббат Аманова. - Партия ходимларининг ташаббуси, менга билдирган ишончи, эътиборидан миннатдорман. Келгусида фаолиятимни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилганман.

Тадбир  сўнгида “Ёш инновациячи” ва “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблари партия вилоят Кенгашининг эсталик совғалари билан тақдирланди.

Саида Умаралиева

                     O`zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши 

                                                                                            Матбуот котиби

  • Кўрилди
    1807
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+