O‘zLiDeP фаоллари ташаббуси билан Қоракўлда энг улуғ, энг азиз байрамимиз кенг нишонланди

31.08.2018, 18:27

O‘zLiDeP фаоллари ташаббуси билан Қоракўлда энг улуғ, энг азиз байрамимиз кенг нишонланди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан энг улуғ ва энг азиз байрамимизга туҳфа сифатида барпо этилган Қоракўл тумани ҳокимлиги олдидаги майдонда байрам тадбири ташкил этилди.

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида ташкил этилган байрам тадбирида туманда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилот вакиллари ҳамда хорижий корхоналар вакиллари таклиф этилди.

Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклади. Шундан сўнг майдон марказидаги мусиқий фаввора ишга туширилиб, тадбирнинг бадиий қисми бошланди.

Байрам тадбирида янграган қўшиқлар, бадиий жамоалар ва таниқли хонандалар ижросидаги Ватан, тинчлик, ёшлик ва эзгуликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади. Бундан ташқари туманнинг бир қатор иқтидорли ёшларининг тайёрлаб келган чиқишлари меҳмонларни хурсанд қилди.

O‘zLiDeP туман Кенгаши депутатлари, фаоллари байрам тадбирини кўтаринки руҳда ўтишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўша олишди.

  • Кўрилди
    1111
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+