"Бухоро" халқаро аэропортида энг улуғ, энг азиз байрамимиз нишонланди

03.09.2018, 17:09

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан "Бухоро" халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Соғлом авлод тарбиясида миллатлараро тотувликнинг ўрни”, “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда”  мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

- Партия томонидан ўтказилган Миллатлараро ҳамжиҳатликка қаратилган ушбу тадбирдан бенихоя мамнун бўлдим, - дейди тотар миллатига мансуб "Бухоро" халқаро аэропорти ходими Олга Магаметова. - Бу давлатимизнинг миллий сиёсатини асосий вазифаларидан бири бўлиб келмоқда. Вилоятимизда 11та маъданий марказлар ташкил этилган бўлиб, 80 та миллат ва элатлар, ахл, иноқ бўлиб яшаб келишмоқда. Биргина Бухоро халқаро Аеропортда 10 дан ортиқ миллат вақиллари фаолият кўрсатиб  келишмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарор тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, аҳолини, айниқса ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини сақлаш, юртимиздаги осойишта ҳаётни муҳофаза қилиш, миллатлараро тотувликни таъминлашдан иборат.

Шамшод Жафаров,

O‘zLiDeP Бухоро

вилоят кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-09-06 12:36:46

Мустақиллигимизнинг 27 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида вилоятимизда 100 ортиқ тадбирлар ўтказилди. Партия туман (шаҳар) Кенгашлари ходимлари, фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, БПТ аъзолари хонадонларда бўлишиб аҳолини байрам билан табриклашди, совға-саломлар улашишди. Турли мавзуларда ўтган давра суҳбатлари, учрашувлар “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтди. Юртимизда доимо тинчлик, ҳамжиҳатлик доимо ҳукм сурсин, мустақиллигимиз абадий бўлсин.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+