“Андижон – Гулшан” йўналиши бўйича транспорт қатнови йўлга қўйилди

05.09.2018, 12:18

“Андижон – Гулшан” йўналиши бўйича транспорт қатнови  йўлга қўйилди

“КSМ” МЧЖга карашли хусусий даволаниш маскани Андижон туманидаги “А.Исмоилов” массивида жойлашган. Шифо масканига дардларига даво истаб келувчилар талайгина. Демак, бу ерда яхшигина тиббий тажриба, малакали шифокорлар бор.

Бироқ “Андижон – Гулшан” йўналиши бўйича қатновчи транспорт воситалари шифохонагача етиб келмайди. Бу эса фуқаролар учун жиддий муаммо туғдирмоқда. Шу боис, юқоридаги йўналишли автобус ва дамас автомобиллари қатновини ушбу маскангача узайтириш керак.

Ушбу масалада халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдурауф Абдуллаевга келиб тушган мурожаат, халқ ноиби томонидан ўрганилиб ижобий ҳал этилди.

–Дастлаб мурожаатни ўрганиб, шундан сўнг бу масалада Ўзбекистон Автомобил транспорти Агентлиги ҳудудий Бошкармасига сўров юбордик,– дейди А.Абдуллаев. –Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай муаммо ҳал бўлди. Энди даволаниш масканига келаётган юртдошларимизнинг узоғи анча якин бўлди. Асосийси, одамлар бундан хурсанд, қувончи чексиз.

Р.НИЯЗОВА, Халк депутатлари

Андижон вилояти Кенгашидаги

 OzLiDeP депутатлик гурухи

ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1250
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+