Депутатлик сўровидан сўнг фермерга “нол” қийматда иншоот берилди

05.09.2018, 12:23

Депутатлик сўровидан сўнг фермерга “нол” қийматда иншоот берилди

Гавҳарой Алиева Пахтачи тумани “Шамсиназар” МФЙ ҳудудидаги “ELEGANT CHORVA INVEST” фемер хўжалиги раҳбари. У 2012 йилдан буён 17,5 гектар майдонда фермерлик билан шуғулланиб келади.

Лекин тиниб-тинчимас бу фермер 2016 йилда сут ва гўшт маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган чорвачилик хўжалигини ҳам ташкил қилди. Дастлаб 35 бош қорамол билан фаолият бошлаган тадбиркорнинг чорва моллари сони ҳозирга келиб 60га яқин.  

Ўтган давр мобайнида у фермер хўжалигини ривожлантириш учун тумандаги бўш турган бинони “нол” харид қийматида олиш ҳамда озуқа ем етиштириш учун қўшимча ер майдони ажратишни сўраб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилди. Аммо натижа бўлмади.

Шундан сўнг, фермер бу масалада O‘zLiDeP вилоят Кенгашига мурожаат қилди. Партия фаоллари электорат вакилининг манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида мазкур масалани атрофлича ўрганишди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари номидан ушбу масала юзасидан тегишли ташкилотга сўров чиқарилди ва унинг ижроси назоратга олинди.

Натижада собиқ “Хумор” санаторий-профилакторийси бино ва иншоотлари “ноль” харид қийматида “ELEGANT CHORVA INVEST” фермер хўжалигига берилди. 

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1185
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Маъмуржон Абдуллаев - O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-09-05 13:46:11

Ҳудудлардаги айрим долзарб масалалар партиямизнинг депутатлари сўрови орқали ечим топаётгани аҳоли вакилларининг партиямизга ҳайриҳоҳлигини оширмоқда!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+