Жиззахлик O‘zLiDeP фаоли Э.Тўрақулов кореялик ҳамкорлар билан 40 миллион АҚШ долларлик шартнома имзолади

05.09.2018, 17:15

Жиззахлик O‘zLiDeP фаоли Э.Тўрақулов  кореялик ҳамкорлар билан 40 миллион АҚШ долларлик шартнома имзолади

Жиззах  вилоятининг  инвестицион салоҳиятини намоён этиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг миллий кўргазмасини ташкил этиш мақсадида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Халқаро форум ташкил этилди.  

Анжуманда Буюк Британия, Германия, Греция, БАА, Исроил, АҚШ, Ҳиндистон, Испания, Латвия, Беларусь, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Россия, Туркия, Сингапур, Жанубий Корея, Япония сингари жами 28 мамлакатдан 300га яқин иштирокчилар қатнашди. Шунингдек, унда мамлакатимиздаги чет эл дипломатик миссиялари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.  

Форум давомида иштирокчилар ҳудудда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд қулайликлар билан яқиндан танишди. Қувонарлиси, форум доирасида O‘zLiDeP электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонларнинг кўпчилиги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор келушувларга эга бўлди.

–Мазкур анжуман жиззахлик тадбиркорлар учун айни муддао бўлди, –дейди “Sangzor vodiysi” МЧЖ раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Исмоил Ишимов. – Боиси, биз ҳам форум доирасидаги тадбирлар давомида Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon Ltd” билан 865 минг АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳани амалга ошириш юзасидан шартнома имзоладик. Мазкур лойиҳа доирасида замонавий технологияларга асосланган иссиқхона қурилиши кўзда тутилган. Лойиҳа амалга ошгач, 25 та иш ўрни яратилади.

–Форум давомида Жанубий Кореянинг LG компанияси билан 40 миллион АҚШ доллари асосидаги қўшма лойиҳани амалга оширишга келишиб олдик, – дейди  “Jizzax Plastmassa” АЖ раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Элёр Тўрақулов. – Анжуман давомида хорижлик ҳамкорлар билан яна бир неча истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам келушувга эришишни мўлжаллаб турибмиз.

Таъкидлаш керак, форум давомида иштирокчилар вилоятнинг туристик масканлари, жумладан, ноёб қўриқхона ҳудудида жойлашган Зомин миллий боғида ҳам бўлдилар.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+