Ишчи гуруҳ Тайлоқ ва Ургут тумани аҳолиси билан учрашди

05.09.2018, 17:18

Ишчи гуруҳ Тайлоқ ва Ургут тумани аҳолиси билан учрашди

Бундан салкам бир ой олдин O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган МФЙларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилган эди.

Ишчи гуруҳ аъзолари бу гал ҳам ўтган галги мулоқотлар давомида аниқланган муаммолар ижросини ўрганиш, партия ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш мақсадида Тайлоқ туманидаги “Чароғбон” МФЙ аҳолиси билан учрашди.

Шу ҳудудда яшовчи Шокир Бўронов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Айни чоғда унинг хонадонида 60 туп лимон ва турли ноёб гул кўчатлари етиштирилмоқда. Ташриф чоғида ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорга фаолиятини янада кенгайтириш ва амалда меҳнат дафтарчаси юритиш бўйича зарур тавсиялар, кўрсатмалар берди.

Шунингдек, партия фаоллари “Боғичинор” маҳалласида яшовчи Гулнора Азимбоева хонадонида ҳам бўлди. Суҳбат ва мулоқотлар давомида Гулноранинг ногирон бўлишига қарамай, тўқувчилик билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Ҳозирда 15га яқин шогирди борлиги, асосийси, маҳсулотлари харидоргир экани аниқланди.

Мулоқот давомида ишчи гуруҳ аъзолари фуқарога имтиёзли асосда кредит олишда кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди ва мамлакатимизда соҳага оид қабул қилинаётган янги ҳуқуқий ҳужжатлар билан яқиндан таништирди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1594
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-09-06 20:52:27

Жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш-партиямиз нуфузи ва обрўй-эътиборининг ошишига, аъзоларимиз ва партияга хайрихоҳ инсонларнинг сони ошишига хизмат қилади.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-09-06 13:00:04

Муммоларни аниқлаб, уларни ечимини топиш ишимизнинг пировард натижаси бўлмоғи керак.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-05 18:09:46

Партиямиз ташаббуси билан тузилган ишчи гурухлар жойларда, махаллаларда булиб хар бир хонадонга бориб уларнинг хал ахволини сураб, муоммали масалаларини урганиб ечимига амалий ердамлар курсатмокда. Бу албатта мактовга лоийк, бир тамондан ахоли партия билан унинг иш фаолияти билан кен турда танишади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+