O‘zLiDeP фаоллари Бухоро шаҳар Хўжа Ғунжорий маҳалла аҳолиси билан учрашди

06.09.2018, 10:18

O‘zLiDeP фаоллари Бухоро шаҳар Хўжа Ғунжорий маҳалла аҳолиси билан учрашди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг “Обод маҳалла” дастури доирасида Бухоро шаҳрида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи  Хўжа Ғунжорий маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди ва  аҳоли билан учрашди. Учрашувларда фуқаролар йиғинидаги 783 та хонадонда истиқомат қилаётган 3772 нафар аҳоли юртимизда амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларидан жуда мамнунлиги маълум бўлди.

Аҳоли билан мулоқотлар чоғида Таги қалъа кўчасида умргузаронлик қилаётган Нишон Атамурадов бугун яшаш учун барча шароитлар борлигини айтган бўлса, Аббос Алиев кўчасида яшовчи Сакина Жавадова ҳудуддаги янги боғчанинг ишга тушишини кутаётганликларини  билдирди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида ишчи гуруҳ томонидан аҳолини қизиқтирган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Маҳаллада ким билан суҳбат қилинган бўлса, улар давлат ташкилотлари қатори сиёсий партияларнинг диёримиздаги ислоҳотларга бефарқ эмаслигидан хурсандликларини айтишди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1303
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+