O‘zLiDeP вакиллари когонлик тадбиркорга маҳсулотларини экспорт қилишда кўмаклашади

06.09.2018, 10:42

O‘zLiDeP вакиллари когонлик тадбиркорга маҳсулотларини экспорт қилишда кўмаклашади

Шу кунларда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари, партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлишмоқда.

Шу каби мулоқотлар барча ҳудудларда бўлгани каби Бухоро вилоятининг “Обод қишлоқ” дастурига киритилган маҳаллаларда  хонадонма-хонадон юриб аҳоли муаммоларига ечим изланмоқда.

Партия фаоллари Когон шаҳридаги “А.Қодирий” МФЙ аҳолиси билан суҳбат давомида “Обод қишлоқ” дастури асосида олиб борилаётган ишлардан мамнунлигини айтиб ўтишди. Шу билан бир қаторда ишчи гуруҳ аъзолари Когон туманидаги “Парравшантрас” МЧЖ  фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

- Корхонамиз 2000 йили 5 нафар ишчи билан ўз фаолиятини бошлаган бўлса, ҳозирда 50 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилишмоқда. Корхонамизда 140 мингта “Ломан браун” ва “Ломан сенди” наслли товуқларни парваришланиб, аҳолига ҳар куни 80 минг дона тухум етиштириб бериляпти, - дейди тадбиркор Абдулазиз Равшанов. - Хўжаликда иш жараёнлари немис технологияларидан иборат автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилган. Шу билан биргаликда хўжаликда  30 дан ортиқ зотли қорамоллар боқиляпти. Бу зотдор қорамоллардан кунига 200 литр сут олиниб, аҳолига арзон нархларда сотиляпти.

Партия фаоллари тадбиркор билан суҳбат давомида келгусида режалари катта эканлиги, тухум, сут, гўшт маҳсулотларини етиштиришни янада кенгайтириб, ушбу маҳсулотларни четга экспорт қилиш режаси борлигини таъкидлаб ўтди. Маҳсулотларни экспорт қилишда ва харидор топишда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди.

Партия вакиллари ушбу масалани ўз назоратига олиб ижобий ечим топишга кўмаклашишга ваъда берди.

  O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1607
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Бекматова O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-09-06 17:37:47

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари, партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли билан юзма-юз мулоқот жараёнида аҳоли томонидан турли хил таклифлар берилмоқда.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-09-06 12:50:23

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда вилоят Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳлар вилоятдаги шаҳар ва туманларда аҳоли билан юзма-юз учрашиб суҳбатлар ва мулоқотлар ўтказишмоқда. Ушбу тадбирлар жараёнида аҳоли томонидан ечимини кутиб қолган муаммолар кўтарилмоқда, ислоҳотларни амалга ошириш учун таклифлар берилмоқда. Суҳбат ва мулоқотлар давомида ишчи гуруҳлар томонидан аҳолини қизиқтирган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилмоқда. Жойларда ким билан суҳбат қилинган бўлса, улар давлат ташкилотлари қатори сиёсий партияларнинг юртимиздаги ислоҳотларга бефарқ эмаслигидан хурсандликларини айтишмоқда. Аҳолига, фаолларимизга, электоратимизга фойдамиз тегса биз хурсандмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+