Ромитан туманидаги Хоса ва Қумработ МФЙ аҳолисига суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб бериладиган бўлди

06.09.2018, 11:16

Ромитан туманидаги Хоса ва Қумработ  МФЙ аҳолисига суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб бериладиган бўлди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят ва туман кенгаши масъул ходимлари Ромитан туманидаги Хоса ва Қумработ  МФЙ аҳолиси билан юзма-юз мулоқотлари чоғида ечимини кутиб қолган бир қатор муаммоларга дуч келдилар. Хонадонларга суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш, томорқа ерларини сув билан таъминлаб бериш борасидаги камчиликлар шулар жумласидандир.

Гарчи “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ушбу маҳаллалар бўйича муайян ишлар амалга оширилаётган бўлса-да, эътибордан четда қолиб кетаётган айрим масалалар ҳам йўқ эмас. Партия фаоллари ўзгалар ёрдамига мухтож, ногиронлиги бор Шариф Холов хонадонида бўлганида молиявий жиҳатдан қийналиб қолганлигини  билдирди.

Маълум бўлишича, суюлтирилган газ муаммоси бўйича аҳоли томонидан туман газлаштириш идорасига бир неча марта мурожаат қилинишига қарамасдан ушбу масала ўз ечимини топмаяпти. Шу боис партия фаоллари  ушбу  муаммоларни  синчиклаб ўрганиб чиқишга ва яқин орада ҳал қилинишига кўмаклашишга қарор қилишди.

Қумработ МФЙ да истиқомат қилувчи Байрам Рустамова билан юзма–юз мулоқотлар чоғида коммунал тўловларни амалга оширишда масофа анча узоқли боис қийналиб қолишганини, шунинг учун ушбу ҳудудда мажбурий ижро бюросининг кассасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб ўтди.

Таъкидлаш ўринлики, Хоса МФЙ ўрамидаги хонадонларда бугунги кунда 481 хонадон бўлиб, уларда 2530 нафар фуқаро, “Қумработ”да эса 95 та хонадон бўлиб, уларда 437 киши истиқомат қилади.  Партия фаоллари Ромитанда бўлишганида  100 га яқин хонадонда бўлиб, турли ёшдаги кишилар билан учрашдилар, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига тўсқинлик қилаётган камчилик ва нуқсонларга ечим изладилар. Маҳаллий хокимлик органлари кўмагида мавжуд муаммолар узил-кесил бартараф этилиши бугунги куннинг асосий вазифаси эканлиги  мулоқотлар  давомида алоҳида таъкидланди.  

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Ч.Раджабов 2018-09-06 15:59:46

Муммоларни ўрганиш жараёнида, айрим муаммолар ечими ҳам топилмоқда ва аниқланган муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилиниб, ижроси назоратга олинмоқда.

Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-09-06 12:46:26

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда вилоят Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳлар вилоятдаги шаҳар ва туманларда аҳоли билан юзма-юз учрашиб суҳбатлар ва мулоқотлар ўтказишмоқда. Ушбу тадбирлар жараёнида аҳоли томонидан ечимини кутиб қолган муаммолар кўтарилмоқда, ислоҳотларни амалга ошириш учун таклифлар берилмоқда. Суҳбат ва мулоқотлар давомида ишчи гуруҳлар томонидан аҳолини қизиқтирган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилмоқда. Жойларда ким билан суҳбат қилинган бўлса, улар давлат ташкилотлари қатори сиёсий партияларнинг юртимиздаги ислоҳотларга бефарқ эмаслигидан хурсандликларини айтишмоқда. Айримлар ЎзЛиДеП тарафдори эканликларини айтиб, партия сафига кириш истагида эканликларини билдиришмоқда. Эндиги вазифамиз аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат. Шу мақсадда аниқланган муаммоларни туман (шаҳар) миқёсида бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+