O‘zLiDeP кўмагида Дилором Шабонова тадбиркорлик фаолиятини бошлади

06.09.2018, 11:19

O‘zLiDeP кўмагида Дилором Шабонова тадбиркорлик фаолиятини бошлади

Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йил 7 июнь куни имзоланган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарор ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш ва бандлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шу боис, бугун ҳужжат ижросини таъминлаш борасида давлат ва надавлат ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялар томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақда гапирганда аввало, O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган амалий ишларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Боиси, партия ташаббуси билан шаҳарда “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этилди ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга 5 йилга имтиёзли жой ажратилди.

Мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётган Дилором Шабонова ҳам ёш бўлишига қарамай устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда, 3 нафар тенгдошини иш билан таъминлаб цех фаолиятини янада кенгайтирмоқчи.   

–Болаликдан тадбиркорлик билан шуғулланишни орзу қилардим. Шу мақсад мени партияга етаклаб келди, – дейди Д.Шабонова. – Партиянинг қатор тадбирларида иштирок этиб, ёшларимизга яратилган имкониятлардан хабардор бўлдим. Энг муҳими, партия фаоллари безнис ғоямни қўллаб-қувватлаб, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олишда кўмаклашди.

Таъкидлаш керак, партия Зарафшон шаҳар Кенгаши кейинги фаолиятида ҳам ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш ҳамда ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ишларини изчил давом эттиради.                                                                    

М.ХУДАЙБЕРДИЕВА,

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар

 Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-08 08:36:06

Ақлли бўлишнинг ўзи етарли эмас. Энг асосийси ақлни амалда қўллай билишдадир. 2018 йил 7 июнь куни имзоланган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарор ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш ва бандлигини таъминлашга қаратилганлигини чуқур англаб етган ёш тадбиркоримиз Д.Шабонованинг келгусидаги фаолиятига омад тилайман!!! O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгашида меҳнат қилаётган ходимларимизнинг ижобий фаолиятидан Вилоятимизнинг бошқа туман аппарат раҳбарлари руҳланиб фаолиятларини янада юқори нуқталарга оширишларига умид қилиб қоламан.


Хислат Зайниддинов СТМ Навоий2018-09-06 17:37:00

Партиянинг Зарафшон шаҳар Кенгашининг фаолияти таҳсинга лойиқ. Уларнинг кейинги фаолиятида ҳамда ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишига ишонаман.


Навоий вилоят Кенгаши Ч.Раджабов 2018-09-06 15:52:39

Зарафшон шаҳар Кенгаши кейинги фаолиятида ҳам ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш ҳамда ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ишларини изчил давом этирмоқда.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-09-06 12:12:56

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган амалий ишларни қолган туман ва шаҳарларда амлага оширилишини жонлантиришимиз лозим. Барча аҳоли қатламини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш элкторат вакилларини соннини кўпайтириш, ҳар бир оилани тадбиркор этиш бу бизнинг олий мақсадимиз эканлигини унитмаслигимиз лозим. Ишларингизга омад азиз Зарафшонлик партиядошлар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+