“Аёллар қаноти” ташаббуси билан ёш оила қайта тикланди

06.09.2018, 14:20

“Аёллар қаноти” ташаббуси  билан ёш оила қайта тикланди

O‘zLiDeP “Обод қишлоқ” дастури доирасида Андижон вилояти, Олтинкўл туман, “Бўстон” ва “Оқ тепа” МФЙларда аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Учрашув давомида “Бўстон” МФЙ, “Одилик” кўчасида яшовчи Ғолибжон Ўктамов ва Нигорахон Ўктамовалар оиласидаги нотинчлик тўғрисида ариза тушди. O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ходими Барно Абдуллаева, партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлим мудири Умида Исаева ҳамда “Бўстон” МФЙ раиси Гулнора Нуридинова иштирокида мазкур масала кўриб чиқилди.

– Оила муқаддас даргоҳ, – дейди Б.Абдуллаева. – Унинг мустаҳкамлигига ҳар икки томон бирдек жавобгар. Оилада эр шоҳ, хотин вазир вазифасини аъло даражада бажарсагина, оила мустаҳкам бўлади.  Шу боис ушбу оилани тиклаш учун маҳалладаги намунали оилаларни ибрат сифатида кўрсатдик, узоқ йиллар чиройли ҳаёт кечириб келаётган оила соҳиблари ташрифини уюштирдик. Мутасаддилар кўмаги билан бирга, ёш оилани қайта тиклашга эришдик.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” йил бошидан буён 100 дан зиёд ана шундай тадбирларни ташкил этди.

Умида Исаева,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1889
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Abu Abdullah 2018-09-08 18:05:12

Assalomu alaykum, bu hamasi qizlarimizaga tu’gri ilmni bermasdan uzatish oqibati deb uylayman va albata erkaklarimizga ham shu asnoda Islom dinida nimalarga etibor berish haqida tuliq malumot bor bu masalasida. Misol ,Bahtiyor Oyila, degan kitobni hamma yosh yigit va qizlarimaga kerak busa uqititib, shundan tuliq tushinchalari bulgandan keyin tuyga ruxsat berish lozim.


Навоий вилоят Кенгаши Ч.Раджабов 2018-09-06 15:47:14

Ҳудудларда “Аёллар қаноти” бўлими томонидан шу каби савобли ишларига омад тилаб қоламиз. Оила муқаддасдир.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-06 15:34:21

Юртимизда қанчадан қанча оила турмуш доирасига боғлиқ ислохатлар ўтказилмасин гуруч курмаксиз бўлмагани каби нотинч оилалар хам учраб турубди. Бунинг натижасида нотинч оилада камол топаётган фарзандлар келажиги хавф остида қолиб уларнинг рухиятида тажавузкорлик фазилатлари уруғ отиб бораётгани натижада турли хуқуқбузарликлар келтириб чиқарувчи кўча боласига айланиб қолаётгани сир эмас. O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” нинг энг асосий вазифаларидан бир бу хар қандай оилада аёлни химоялаш уларга хам ҳуқуқий хам маънавий ҳам психологик кўмак бериб жамиятда ўз ўринларига эга бўлиб юртимиз равнақи йўлида астойдил мехнат қилиб соғлом баркамол авлодни етиштириш улғайтириш.. O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”нинг шу каби савобли ишларига доим омад тилайман. .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+