O‘zLiDeP ишчи гуруҳи Сурхондарёда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳиятини муҳокама қилди

06.09.2018, 16:35

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи Сурхондарёда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳиятини муҳокама қилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ишчи гуруҳи “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида Сурхондарё вилоят, Бойсун туман “Чилонзор” маҳалласи аҳли билан мулоқот олиб борди. O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия кумитаси раиси ўринбосари Б.Якубов бошчилигида ишчи гуруҳ аҳолини “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурларининг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирди.

Шу билан бир қаторда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, турмуш фаровонлигини янада яхшилашга тўсқинлик қилаётган камчиликларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш режалаштирилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими А.Аптаров2018-09-06 17:55:56

Партиямиз томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга ошрилган ишларни ҳудудларда урганиши ва аҳолининг уйлантираётган муаммоларига ижобий ечим топши аҳолининг партиямизга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди.


Б.Юлдашев O`zLiDeP Навоий вилоят кенгаши ходими2018-09-06 17:38:48

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ишчи гуруҳи “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида вилоятларда аҳоли билан ўтказаётган учрашувлари фуқароларнинг турмуш даражасини юксалиши билан бир қаторда партиямизга бўлган ишончни янада ошишига катта ҳисса қўшмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+