O‘zLiDeP раҳбари Андижон вилоят Кенгаши фаоллари билан учрашди

06.09.2018, 17:32

O‘zLiDeP раҳбари Андижон вилоят Кенгаши фаоллари билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳудудлардаги аҳвол билан яқиндан танишиш ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида партиянинг Андижон вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари аппарат раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва БПТ раислари билан учрашди.

Тадбирда партия олдида турган устувор вазифалар, унинг жамиятдаги ўрни ва роли, партия ғояларини аҳоли орасига кенг тарғиб қилиш, шунингдек, Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида оддий халқчил  тилда тарғиботини кўчайтириш лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг вилоят Кенгаши аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Марҳамат тумандаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган Увайсий, Миришкор, Кўтарма ва Ўқчи МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилди.  

Юзма-юз мулоқотлар давомида аҳоли томонидан ичимлик суви танқислиги, ички йўлларни таъмирлаш, кредит олиш, асоссиз юкланган солиқни ҳал қилиш ва бошқа масалаларга оид қатор муаммолар кўтарилди.

Суҳбат ва учрашувлар чоғида мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қўшимча вақт талаб қиладиган муаммолар назоратга олинди.

Ишчи гуруҳ томонидан жойларда олиб борилаётган ташрифлар ва ўрганилган муаммолар, уларнинг ечими борасида маълумотларни бериб боришда давом этамиз.

Д.СОБИРОВ,

 O‘zLiDeP Андижон вилоят

 Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-07 09:19:44

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг ташаббуси билан тузилган ишчи гуруҳлар ҳар доим фаол. Уларнинг барча ҳудудларда аҳоли билан мулоқотида аниқланган муаммолар партиявий усуллар билан ижобий ечим топмоқда.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-07 08:46:14

Бир файласуф айтганидек Инсон ким бўлишдан қатъий назар, унинг ватанпарварлиги сўзи билан эмас, иши билан исбот қилинади.O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси бошчилигида ва худулардаги вилоят Кенгашлари аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳларнинг режа асосида Республикамиз бўйлаб фаолият олиб боришлари юқоридаги ибратли сўзларга яққол мисол бўла олади.Партиямизнинг жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳатларга ҳамоҳанг халқимиз манфаатини ўйлаб амалга ошираётган ишларига омад тилаб, шу соҳада сидқидилдан меҳнат қилаётган Республикамизнинг барча худудлардаги ходимларнинг янада ташаббускор ва ғайратли бўлишларига ундаб қоламан....


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-09-06 18:23:36

Маколадан куриниб тураганидек O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг шахсан узлари бош булиб ҳудудлардаги аҳвол билан яқиндан танишиш ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида махаллаларда юрганлиги албатта бизни кувонтиради. Бу энг аввало эътибори ва халкимизга деган хурматида. Келгуси ишларида ривож тилаймиз ва биргаликда харакат киламиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+