Ишчи гуруҳ аъзолари Сурхондарёда ўз фаолиятини бошлади

06.09.2018, 18:48

Ишчи гуруҳ аъзолари Сурхондарёда ўз фаолиятини бошлади

Аввал хабар қилинганидек, O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари одамлар билан мулоқот қилиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Сурхондарё вилояти аҳолиси билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси вилоятнинг Қумқўрғон, Музработ, Жарқўрғон ва Денов туманидаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллаларда бўлди.  

Ташриф давомида партия фаоллари уйма-уй юриб, одамлар билан юзма-юз мулоқот қилди, аҳолини муаммо ва таклифларини ўрганди. Шунингдек, “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳолига яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Мулоқотлар давомида асосан солиқ соҳасига оид муаммолар, ер-кадастр, банкдан кредит олиш, ишга кириш, турар жой, коммунал хизмат ва бошқа масалаларга оид қатор муаммолар кўтарилди. Аниқланган камчилик ва қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. 

 Ишчи гуруҳнинг жойлардаги ўрганишларидавом этмоқда.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1288
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-09-07 09:09:46

Ҳудудларда ишчи гуруҳ томонидан аҳолининг кўпгина муаммолари ўрганилиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан депутатлар ва партия ходимларининг самарали фаолиятига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу эса ўз навбатида халқни партиямизга ишончини янада ортишига ва сафимиз кенгаешига сабаб бўлади деб ўйлайман.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-07 08:17:35

O‘zLiDeP фаолларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги ишларига доим зафарлар тилайман.Ўрганишлар жараёнида худудлардага истиқомат қилаётган фуқароларимизнинг муаммолари таҳлил қилиниб депутатлик сўровлари орқали хал этилиб борилишида хам депутатни хам партиямизнинг жамиятдаги мавқеини оширишига ишонаман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+