O‘zLiDeP депутатлари Аҳадқуловлар оиласини ижтимоий ҳимояга олиш юзасидан сўров юборди

07.09.2018, 09:27

O‘zLiDeP депутатлари Аҳадқуловлар оиласини ижтимоий ҳимояга олиш юзасидан сўров юборди

Осиё Аҳадқулова Ургут туманидаги “Мерганча” МФЙда истиқомат қилади. Тақдир тақозоси билан унинг икки нафар фарзанди 8 ёшли  Бехрузжон ва 6 ёшли Ойнурахон  2 ёшга тўлгач ногирон бўлиб қолган.

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари мазкур хонадонга ташриф буюриб, хонадон соҳибаси  билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида у оиласининг эътиборсиз қолганидан шикоят қилди.

–Фарзандларим икки ёшга киргунича соғлом эди. Пешонамизга ёзилганмикин шу кунлар… Катта ўғлим  иккинчи синф бўлди. Ўқитувчи уйга ташриф буюриб дарс ўтиб кетяпти. Дарсларни ўзлаштириши суст. Тошкентдаги махсус мактаб- интернатлардан бирига жойлаштириш учун мурожаат қилдик, лекин ўринлар тўлгани учун фарзандимни қабул қилмади,  – деди О.Аҳадқулова кўзига ёш олиб.

Мазкур мулоқотдан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари О.Аҳадқулованинг ўғли Бехрузжон Муҳиддиновни Тошкент шаҳридаги махсус мактаб-интернатларидан бирига жойлаштириш учун депутатлик сўрови чиқарадиган бўлди. Шу билан бирга, маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан туман соғлиқни сақлаш  ва ижтимоий таъминот бўлимига сўров йўллашга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши ходими Ч.Раджабов 2018-09-07 18:21:22

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак бериш ҳар биримизнинг инсонийлик буримиз эканлигини унитмаслигимиз лозим.


Б.Юлдашев Навоий вилояти2018-09-07 09:54:16

Партиядошларимиз томонидан амалга оширилаётган саховатли ишлар тақсинга сазовор. Ногиронларга кўмак бериш ҳар биримизнинг буримиз эканлигини унитмаслигимиз лозим. Саховатли ишларингизга омад тилаймиз азиз партиядошлар.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-09-07 09:45:55

Ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага мана шундай кўмаклашиш зарур


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+