“Мерганча”да МТМ қуриш, “Чорчинор”да йўлларни таъмирлаш бўйича депутатлик сўрови юборилади

07.09.2018, 09:50

“Мерганча”да МТМ қуриш, “Чорчинор”да йўлларни таъмирлаш бўйича депутатлик сўрови юборилади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ вилоятнинг Ургут туманидаги “Мерганча” ва “Чорчинор” МФЙ аҳолиси билан учрашди.

Мулоқотлар давомида аҳолидан йўл муаммолари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

– Маҳалламизда тарихий қадамжолар кўп. Бу ердаги масжид ва  қадимий чинорларни зиёрат қилиш учун юртимизнинг турли гўшаларидан меҳмонлар келади. Бундан ташқари, худудда учта болалар дам олиш оромгоҳи ҳам жойлашган, – дейди “Чорчинор” МФЙ раиси Хасан Ғаффоров. –Аммо маҳалламиздаги йўллар таъмирталаб бўлиб қолган. Уларни асфальтлашда ижобий кўмак берилса, яхши бўлар эди.

“Мерганча” МФЙ раиси Тўйчи Муродов эса, маҳаллада ёш оилалар кўпайиб бораётганини айтиб, ҳудудда мактабгача таълим муассасаси қуришда амалий кўмак сўради.

Ҳар икки масала юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан сўров чиқаришга келишиб олинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1344
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Бекматова2018-09-07 17:35:41

Худудларда айрим долзарб масалалар партиямиз депутатлари сурови оркали уз ечимини топмокда.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-09-07 10:02:09

Эскидан ота-боболаримиз йўл қурган савоб деб айтишади, Ушбу хайрли ишга амлай кўмак кўрсатиб, тарихий қадамжоларни обод бўлишига қолаверса болалар дам олиш оромгоҳига борадиган йўлларни таъмирлашдаги ҳиссаларингиз билан кўпчиликни дуосини оласизлар. Йўлларни таъмирлашдаги ишларни амалга оширишда Сизларга омад тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+