O‘zLiDeP фаоллари жондорлик фермер Нодира опага 35 та наслли қорамол учун кредит олишда кўмаклашди, эндиги навбат ем-хашак учун ер ажратиб беришга

07.09.2018, 10:03

O‘zLiDeP фаоллари жондорлик фермер Нодира опага 35 та наслли қорамол учун кредит олишда кўмаклашди, эндиги навбат ем-хашак учун ер ажратиб беришга

O‘zLiDeP фаоллари Жондор туманидаги “Ҳазорман” ва “Оқ тепа” МФЙлар ўрамидаги хонадонларда бўлганларида аҳолининг фаровон турмуш кечиришига тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммоларга дуч келдилар. Жумладан “Ҳазорман” қишлоғи аҳолиси учун ҳанузгача маиший хизмат шахобчалари ташкил этилмаган. Мактабгача таълим муассасасининг замонавий биносини қуриш фурсати ҳам аллақачон етиб келган. Электр таъминотидаги узилишлар белгиланган жойларга янги трансформаторларни ўрнатишни тақозо этаяпти. Қишлоқда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган кишилар шу масала бўйича партия фаоллари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларига мурожаат этдилар. Ана шундай тадбиркорлардан бири Ариухан Реймова бўлиб у аҳолига намунали хизмат кўрсатиш мақсадида савдо дўкони ишини йўлга қўймоқчи. Шу мақсадда тижорат банкидан кредит олишни кўнглига тугиб қўйган. Бу масала яқин орада ҳал этиладиган бўлди.

“Оқ тепа” ва “Ҳазорман” қишлоқларида ишсизлик масаласи кўпчиликни қийнаб келаётган муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Айнан шу масала бўйича ишчи гуруҳ аъзоларига 16 кишининг мурожаат этганлиги фикримиз исботидир. Улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва шу тариқа ҳудуддаги “Евроснар”, “Алфа-Омега” МЧЖларида, “Жондор пахта тозалаш заводи” ОАЖ, “Жаҳонгир Муҳриддин” фермер хўжалиги, “Шижоат текстилмаш” хусусий фирмасида ишлаш имконияти мавжудлиги айтиб ўтилди.

“Оқ тепа” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар – Сафар Ўринов, Нарзилло Ўринов, Ойбек Қурбонов, Малика Бозорова ва Халил Рўзиев сингарилар эса ўзлари истиқомат қилаётган хонадонларда табиий газ босими ниҳоятда пастлигини, қиш-қировли кунларда уйларни иситиш муаммо эканлигини айтиб ўтдилар.

“Оқ тепа” МФЙдаги хонадонларнинг бирида истиқомат қилувчи Нодира Ражабова чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудуддан 20 гектар ер ажратиш масаласини ҳал этиб беришни сўради. Айни пайтда у 80 бош қорамолни парвариш қилмоқда. Шартнома асосида хориждан етказиб берилаётган 35 бош зотли қорамолни талаб даражасида парваришлаш учун шунча гектар майдонга эҳтиёж сезаяпти.

Партия фаоллари кўмагида шу каби муаммолар ҳал этилса, иккала МФЙдаги 749 та хонадонда яшовчи 3846 нафар кишининг O‘zLiDePга бўлган ишончи янада ортиб, келгусида маслакдошлар сафи кенгаядиган бўлади. Ҳудудда бугунги кунда 7 та фермер хўжалиги, 44 та тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсатаётганлиги партия электорати вакилларини айнан шулар ҳисобидан кўпайтириш имконини бериши турган гап.

                                            O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жамшид2019-04-15 18:23:19

Зур яхши булибди яна шунака нияти борларга ёрдам бериладими ва гушт махсулотларини экспортга чикоришга ёрдам бериладими


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+