O‘zLiDeP кўмагида Адиз бобонинг Қоракўл терилари жаҳон бозорига чиқади

07.09.2018, 10:08

O‘zLiDeP кўмагида Адиз бобонинг Қоракўл терилари жаҳон бозорига чиқади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси, Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда партия фаолларидан тузилган ишчи гуруҳ Қоракўл туманида бўлиб электорат вакиллари билан учрашдилар, хонадонларга кириб аҳолини қийнаётган муаммоларни ўргандилар. Ўрганилган муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар берилиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, ижроси назоратга олинди. Шу жумладан тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ҳам очиқ-мулоқотлар ўтказилиб  ўртага ташланган масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Жумладан, Қоракўл туман Бандбоши МФЙда жойлашган “Қоракўл Адиз чорва” МЧЖ раҳбари Адиз Жумаевни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммо ўз ечимини топадиган бўлди. Тадбиркор Адиз Жумаев бугунги кунда 20 турдан ортиқ пойабзаллар ишлаб чиқармоқда. Унинг мақсади қўй жунларидан қишки иссиқ оёқ кийимлари – валенка ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир. Бунинг учун хорижий инвесторларни жалб қилиш, замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатиш зарур. Хомашё ва ишчи кучи эса мавжуд. Агар ушбу лойиҳа амалга ошса 150 нафар Қоракўллик ёшлар иш билан банд бўлади, бюджетга эса 64 млрд. 577 млн. сўм маблағ келиб тушади.  Адиз Жумаевнинг иккинчи лойиҳаси эса чарм ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 минг АҚШ доллари миқдорида бўлиб, 300 нафар Қоракўллик ёшлар иш билан банд бўлади. Учинчи лойиҳа эса Қоракўл қўйлари терисига ишлов бериш фаолиятини йўлга қўйишдир. Лойиҳа амалга ошганда 21 346, 2 минг АҚШ доллари ҳажмида маҳсулот экспортга чиқади. Ишчи гуруҳ ушбу лойиҳаларни атрофлича ўрганиб чиқиб лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдам беришини билдирди.

O‘zLiDeP фаоллари партия электорати бўлган фермерлар билан ҳам суҳбат олиб борди ва уларнинг  муаммолари, таклифлари ўрганилди.

“Ҳосилдор” фермер хўжалиги нафақат туманда балки вилоятда ҳам илғор фермер хўжалиги ҳисобланади. Фермер хўжалиги қарамоғида 350 гектар ер майдони мавжуд бўлиб шундан 150 гектари буғдой, 200 гектари пахта майдони ҳисобланади. Қолоқ фермердан қўшиб берилган 74 гектар ер майдони эса қаровсиз ҳолга келиб қолган. Аниқроғи (планировка) обдон текислашга зарурат мавжуд. Мавжуд майдонни рисоладагидек текислаш учун 30 тонна ёқилғи талаб этилади. Фермер хўжалиги раҳбари З.Болтаевнинг ушбу масалада ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам қониқтирилди. Фермер хўжалиги ҳисобига имтиёзли кредит ажратиш йўли билан муаммо ечиладиган бўлди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ “Қоракўл пахта тозалаш” АЖда ҳам бўлиб ишчи-хизматчиларнинг иш ва дам олиш шароитлари билан ҳам танишдилар. Жамиятда ишчилар учун 3 маҳал иссиқ овқат ташкил этилган. Дам олиш хоналари ҳам ишчиларга мунтазир. Жамиятда 300 нафар ишчи-ходимлар бўлиб, ишчи гуруҳ билан мулоқотлар давомида 200 нафар ишчи ходимлар O‘zLiDeP сафига қўшилишга истак билдирдилар.

Ишчи гуруҳ аъзолари “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Оқ олтин” МФЙда бўлишиб 50 та хонадонга киришди. Аҳоли билан бўлган учрашувларда автобус қатновини йўлга қўйиш, суюлтирилган газ баллонларининг етишмаслиги, томорқа учун сув етишмаслиги каби  муаммолар аниқланди. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, муаммоларнинг ижобий ечими назоратга олинди. Ишчи гуруҳнинг Қоракўл туманидаги электорат вакиллари билан учрашувлари самарали ва фойдали ўтди.

Хасан АРАБОВ,

O‘zLiDeP Қоракўл туман

Кенгаши раисининг биринчи

ўринбосари-аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сарвиноз Холматова .O`zLiDeP Қизилтепа тумани бўлими ижрочи котиби2018-09-07 17:16:19

Партиямизнинг фаол жункуяр вакиллари томонидан тадбиркорга ёрдам берганликлари бу партиямиз асосий мақсадларидан бири эканлиги билан бир қаторда унинг нуфузини ошишида хизмат қилади. Электоратимиз учун бундай жункуяр тадбиркорлар депутатликка захира бўла олади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+