Олотлик 23 ёшли тадбиркорнинг 30 нафар ишчи-ходимлари O‘zLiDePга аъзо бўлди

07.09.2018, 10:36

Олотлик 23 ёшли тадбиркорнинг 30 нафар ишчи-ходимлари O‘zLiDePга аъзо бўлди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Бухоро вилоят Кенгаши вакилларидан ташкил қилинган ишчи гуруҳ Олот туманида бўлди. Ҳудудлардаги тадбиркорлик, қурилиши назарда тутилган бинолар билан яқиндан танишиш мақсадида партия фаоллари “Шерзод Отамуродов Равнақи” оилавий корхонасига  боришди.

- Партия фаолларининг тикув цехимизга ташриф буюргани бизни янада қувонтирди, - дейди 23 ёшли тадбиркор Шерзод Отамуродов. - Бизни қийнаётган муаммолар билан ўртоқлашиб, амалий ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканликлари тўғрисида айтишди. Уларнинг биз тадбиркорларга ёрдам бериш асосий мақсадлари эканлигидан жуда хурсандмиз. Албатта, ҳозирнинг ўзида барча ишчиларимизни партия сафига қўшишга ваъда берамиз.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркор ушбу тикув цехини очишда банкдан имтиёзли кредит олиб, 175 млн сўмлик тикув машиналари олиб келган. 36 нафар ишчи-ходим билан яқинда иш бошлаганига қарамай тумандаги бир қатор ташкилотлар учун махсус кийимлар, боғча ва мактаб формалари етказиб бермоқда. Келажакда яна 20 та ишчи ўрин яратишни мақсад қилгани қувонарли ҳолдир.

Ишчи гуруҳи вакиллари тумандаги “Усмоншайх” МФЙда бўлиб аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди. Маҳалла фуқоролари Бекзод Гуллиев ҳамда Бекзод Абдуҳамидовлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида тижорат банкларидан кредит олиш борасида муаммолари борлиги ҳақида тўхталдилар. Ушбу масалани ижобий ечим топиш мақсадида партия депутатлик гуруҳи аъзолари ўз назоратига олишди.

 Жойларда ишчи гуруҳ томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+