Ромитан туманидаги “Хоса”ликлар мамнун, бунинг сабаби эса ...

07.09.2018, 10:45

Ромитан туманидаги “Хоса”ликлар мамнун, бунинг  сабаби эса ...

Ромитан туманидаги “Хоса” МФЙга қарашли Хоса қишлоғи  аҳолисини   ичимлик сув муаммоси  кўпдан бери қийнаб келар эди.  Яқинда  бу муаммога батамом чек қўйилди. Вилоят ва туман “Сувоқава” ташкилотларининг биргаликдаги сайъ-ҳаракатлари ўз амалий натижасини бериб, “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ушбу муҳим вазифа белгиланган муддатларда  амалга оширилди.

Таъкидлаш ўринлики, “Хоса” қишлоғида 481 хонадон бўлиб, уларда 2530 нафар киши истиқомат қилади. Партия фаоллари Тўра Сафоев, Мустафо Тўраев, Соли Очилов, Олим Очилов, Рахим Рашидов, Рахима Ибрагимова хонадонларида бўлганларида улар тоза ичимлик суви билан таъминланганликларидан мамнун эканликларини билдирдилар.

- Давлатимиз раҳбарининг биз - қишлоқ аҳолисига кўрсатаётган чексиз ғамхўрлиги туфайли узоғимиз яқин, оғиримиз енгил бўлаяпти, - дейди Ҳожи она Мушарраф Ҳожиева. - Мен олти нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказган она сифатида эндиликда ниҳоятда хурсандман. Фарзандларимнинг беш нафари олий маълумотли. Бир нафари ҳудудимизда қурилиш моллари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган тадбиркор. Оиламиз аъзоларининг анчадан бери ушалмаган орзуси бугун амалга ошди, қишлоғимиз хонадонлари тоза ичимлик суви билан тўла таъминланди. Бу каби савобли ишда ўз ҳиссасини қўша олган ЎзЛиДеП вакилларига ҳамда савоб ва хайрли ишлар бошида турган давлатимиз раҳбарига катта миннатдорчилигимизни билдирамиз.   

 O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1450
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+