O‘zLiDeP нон ишлаб чиқариш цехига кредит ажратиш масаласини назоратга олди

07.09.2018, 15:25

O‘zLiDeP нон ишлаб чиқариш цехига кредит ажратиш масаласини назоратга олди

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Хонобод шаҳридаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Хидирша” ва  “Кампирравод” МФЙда бўлди.

Ташриф чоғида партия вакиллари уйма-уй юриб, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилди, уларни ўйлантираётган муаммоларга тегишли ташкилотлар билан бирга ечим топди. 

Мулоқот давомида “Хидирша” МФЙ “Бахши” кўчасида яшовчи тадбиркор Ғоффоржон Сиддиқов маблағи йўқлиги сабабли нон ишлаб чиқариш цехини юритолмаётганини айтиб, банк кредитига эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Ишчи гуруҳ аралашуви билан кредит олиш бўйича банкка тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кредит ажратилиши ишчи гуруҳ тамонидан  назоратга олинди. 

“Кампирравод” МФЙда бўлиб ўтган учрашувлар давомида фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, мактабгача таълим муассасалари фаолия­тини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ишга кириш, турар жой, коммунал хизмат ва бошқа масалаларга оид қатор муаммолар кўтарилди.

Ўрганишлар чоғида аниқланган камчилик ва қилинган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди, қўшимча вақт талаб қиладиган масалалар депутатлик назоратига олинди.  

Ш. БОЗАРОВ,

O‘zLiDeP Андижон

вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим

маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1202
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Дилшодбек Қахрамонжонович-O`zLiDeP Андижон тумани Кенгаши Аппарат рахбари 2018-09-08 11:10:57

Бундай учрашувларда кўтарилаётган масалаларга хал этилиши хақида фикр билдириб халқ дардини эшитишни ўзиёқ ахоли вакиллари ўртасида партияга бўлган ишончни янада шакллантиради. Мавжуд муамоларни ечиш ва халқ ишончини қозониш келгусида партиямиз олдида турган мухим - сайлов жараёнларида ўз ифодасини топишига ишонамиз. Бундай халқ дардини ва таклифларини эшитиш ва учрашувлар кўпайиши тарафдориман.Зеро,таклиф айтаётган ва муаммолари ечимини кутаётган ахоли вакиллари сиз ва бизнинг Ватандошларимиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+