O‘zLiDeP чироқчилик Н.Алиевага 15 млн. сўмлик кредит олиб беради

07.09.2018, 15:34

O‘zLiDeP чироқчилик Н.Алиевага 15 млн. сўмлик кредит олиб беради

Наврўза Алиева Чироқчи туманидаги “Чоштепа” маҳалласида истиқомат қилади. Кейинги йилларда туманда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида у ҳам тенгқурлари қатори ўз бизнесини бошлади.

Қарийб 3 йилдан буён лимон етиштириш билан шуғулланиб келаётган тадбиркор ўтган давр мобайнида томорқада 6 туп лимон кўчати етиштириб, 8 миллиондан ортиқ даромад олди.    

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг вилоят Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидан иборат ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганишлари натижасида бу маълум бўлди.

– Томорқамизда лимондан ташқари бодринг, помидор, булғор қалампири етиштиришни ҳам йўлга қўйганмиз, – дейди Н.Алиева. – Бир йилда ўртача икки ва уч марта ҳосил оляпмиз. Келгусида тижорат банкидан имтиёзли кредит олиб, иссиқхона барпо этиш ниятимиз ҳам бор. Лекин ҳозирга қадар тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтганимиз йўқ. 

Мулоқот чоғида тадбиркорнинг мурожаати эътиборга олинди ва ишчи гуруҳ аъзолари Наврўзага тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар берди. Эътиборлиси, туман Фермерлар кенгаши қошидаги жамғарма ҳисобидан унга фаолиятини кенгайтириш учун 7 фоиз миқдорида 15 млн. сўмлик  кредит ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Қамаши туманидаги “Қизилтепа” МФЙда бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари муаммосини ўрганди.

Ўрганишлар давомида маҳалладаги “Яшнаобод” кўчасида яшовчи хонадон эгалари электр таъминоти қуввати пастлиги туфайли электр жиҳозларидан фойдаланмай келаётгани маълум бўлди.  

Мазкур муаммо юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан вилоят Электр тармоқлари ОАЖга сўров юборилиши белгилаб олинди.

Шунингдек, мулоқотлар давомида ҳудуддаги уюшмаган ёшлар сони  аниқланиб, уларнинг 2 нафари “Қамаши файз” МЧЖга қурувчи сифатида ишга жойлаштирилди. 

Ишчи  гуруҳнинг  жойлардаги  ўрганишлари  давом  этмоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1913
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+