“Ширин газ сервис”да O‘zLiDeP қуйи бўғини тузилди

07.09.2018, 16:17

 “Ширин газ сервис”да O‘zLiDeP  қуйи бўғини тузилди

O‘zLiDeP  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси партия Андижон вилояти Кенгаши ходимлари ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари вилоятдаги кичик саноат зоналарида тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этмоқда.

Асака туманидаги кичик саноат зонасида ўз иш фаолиятини бошлаган  O‘zLiDeP  фаоли  “Ширин газ сервис” МЧЖ раҳбари Зафархўжа Раҳимов германиялик мутахассислар билан ҳамкорликда аҳолига маҳаллий хом-ашёдан хавфсиз ва инновацион хусусиятга эга бўлган маиший композит баллонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича изланишлар олиб бормоқда.

Жаҳон стандартларига жавоб берувчи, совуқ ва иссиқ иқлимга чидамли бўлган, онлайн режимда ишлайдиган инновацион газ баллонларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, аҳолини йил давомида арзон ва сифатли маиший композит газ баллонлари билан таъминлаш имконияти кенгаяди.

Шунингдек, O‘zLiDeP фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ушбу инновацион ғояни амалга ошириш бўйича маҳаллийлаштириш дастури асосида хом-ашё билан таъминлаш ва ушбу ғояни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш юзасидан тавсиялар бердилар.

Учрашув давомида “Ширин газ сервис” МЧЖда меҳнат қилаётган бир гуруҳ ёшлар ўз раҳбарларининг ташаббускорлиги ва шижоатидан руҳланиб, партия сафига кириш ҳамда жамоада партиянинг бошланғич ташкилотини ташкил этиш истаги борлигини билдиришди.

Шу куни уларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, уларга  аъзолик билетлари тантанали равишда топширилиб, “Ширин газ сервис”да бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Д.Собиров,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ёшлар билан ишлаш

бўлими етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    657
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-07 17:46:07

Маколадан, Андижонлик софдошларимиз ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларининг электоратимиз сафини тадбиркорлар билан кенгйаттиришда куплаган мехнатлари самараси куриниб тур. Чорчаманг, барчангизга куч кувват тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+