Бектемирда O‘zLiDeP депутатлари кам таъминланган оилаларга бепул уйлар қуриб берди (+ВИДЕО)

07.09.2018, 16:55

Бектемирда O‘zLiDeP депутатлари кам таъминланган оилаларга бепул уйлар қуриб берди (+ВИДЕО)

Бектемир туманида истиқомат қулувчи Саодат Жамолиддинова ногирон ўғлини ёлғиз ўзи вояга етказмоқда. 14 йилдан буён ҳали опасиникида, акасининг уйида яшаб келган Соодат ўз бошпанаси, қўрғони бўлишини орзу қилар эди.

Асилова Ахмарал ҳам 2 гуруҳ ногирони, шундай бўлсада 2 нафар фарзандини ёлғиз ўзи оқ ювиб, оқ тараб катта қиляпти. У ҳам отаси, сингиллари билан 2 хонали ётоқхонада амал-тақал қилиб кун кўрмоқда эди. Ахмарал ҳар бир она каби фарзандларини ҳеч нарсадан кам қилмай, зориқтирмай вояга етказишни, ўқишлари, даср қилишлари учун барча шароитлари бўлишини кўпдан бери орзу қилар эди.

Юртимизда ёрдамга мухтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, яшаш шароитларини яхшилашга бўлган эътибор туфайли уларнинг орзулари ушалди. Куни кеча мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан Саодат ва Ахмарал каби 8 нафар уй-жойга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бор фуқаролар учун Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари ҳамда туман ҳокимлиги томонидан қурилган уйлар тантанали равишда топширилди. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-09-08 09:57:51

Шундай савоб иш қиладиган депутатларга минотдарчилик билдириб янада софи кенгайишини тилаб қоламан


Навоий вилояти Конимех тумани O`zLiDeP бўлими аппарат раҳбари Алишер Жайнаров2018-09-07 18:47:13

Ушбу саҳоватли ишни амалга оширган Инсонларнинг барчасига ўзим ва бутун Конимех туман O`zLiDeP аъзолари ва тарафдорлари томонидан чуқур минатдорчилик билдираман!


Навоий вилоят Кенгаши ходими Ч.Раджабов 2018-09-07 18:10:47

Ёрдамга мухтож оилаларни қўллаб-қувватлаётган депутатларимиз сафи кенгайсин.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-09-07 17:41:38

Партиямиз фаоллари тамонидан жйолардагы тузилган ишчи гурухларнинг амалдаги ишлари уз самарасини бермокда. Айникса, махаллалардаги ёрдамга мухтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга бўлган эътибор албатта халкимизнинг партиямизга суянишини оширади. Барчага омадлар тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+