“Термиз Сурхон чинни”даги маслакдошларимиз сони 26 нафарга кўпайди

07.09.2018, 19:19

“Термиз Сурхон чинни”даги  маслакдошларимиз сони 26 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан тузилган ишчи гуруҳ Термиз шаҳридаги “Термиз Сурхон чинни” ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, “Тадбиркорликка йўл  очиш – ёшларга, келажакка  йўл  очиш демакдир” мавзусида мастер-класс ташкил этди.

Тадбирда    маҳаллий Кенгашларга O’zLiDePдан сайланган депутатлар, вилоят солиқ бошқармаси ва марказий банки ходимлари, тадбиркорлар, воҳа ёшлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дастлаб иштирокчилар “Термиз Сурхон чинни” корхонаси иш фаолияти билан яқиндан танишишди. Корхона иш фаоляти бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Тадбир давомида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва вилоят Кенгаши ходимлари иштирокчиларга ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури мазмун-моҳиятини тушунтиришди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган ёшлар Давлат дастури асосида берилаётган имтиёзли кредитлар ҳамда дастур доирасида ташкил этилаётган тадбиркорлик суъбектларининг солиқ имтиёзлари тўғрисида маълумотга эга бўлишди.

Тадбир сўннгида “Термиз Сурхон чинни” ишлаб чиқариш корхонаси ҳузуридаги партия қуйи бўғинига 26 нафар ходим аъзоликка қабул қилинди.

Мурод ЭШНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1519
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нодира Отамуродова2018-09-08 10:32:48

Бугун юртимизда қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг барчаси бугунги ҳаётимизни янада яхшилаш, инсонларни яхши яшаши учун муносиб шароитлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Партиямиз бугун юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган барча соҳалардаги ислоҳатларни қўллаб-қувватлаб, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қонун ва қарорларни ҳаётга тадбиқ этишда фаоллик кўрсатмоқда. Буни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида олиб борилаётган мана шундай тарғибот-ташвиқот тадбирлари, халқ билан ўтказилаётган очиқ мулоқатларда кўришимиз мумкин. Аҳоли билан олиб борилаётган бундай очиқ мулоқатлар фуқароларни бугунги ислоҳатлардан хабардор қилиши, таклифларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларини бартараф этиши билан бирга уларнинг партиямизга бўлган ишончини ортишига хизмат қилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+