Депутатлик гуруҳи йиғилиши танқидий руҳда ўтди

23.11.2017, 17:31

Депутатлик гуруҳи йиғилиши танқидий руҳда ўтди

Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2017 йил 9 ойлик якунлари бўйича маҳаллий бюджет параметрларининг бажарилиши юзасидан туман молия бўлими мудири ўринбосари Шуҳратжон Собиров  ҳамда саноат салоҳиятини ривожлантириш дастуридаги лойиҳалар ижроси бўйича туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи Музаффар Усмоновларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Депутатлар бу икки йўналишда бажарилган ишларни эътироф этган ҳолда маҳаллий бюджет параметрлари бўйича ҳисоб-китобларнинг асослантирилиши, айниқса, тиббиёт, халқ таълими, мактабгача таълим муассасаларига ҳамда ички йўлларни таъмирлашга эътиборни кучайтириш юзасидан  ўз таклиф-мулоҳазаларини  билдиришди. Шунингдек, йиғилишда туманда саноатни ривожлантириш дастуридаги лойиҳалар ижроси бўйича айрим камчиликларга йўл қўйилаётгани ҳақида сўз юритилди.  

Депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама этилган бу масалаларни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги  сессиясига  киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+