Ишчи гуруҳ молия бошқармасига сўров юборди

07.09.2018, 19:33

Ишчи гуруҳ молия бошқармасига сўров юборди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партия Қашқадарё вилоят Кенгаши ходимлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иборат ишчи гуруҳи аъзолари Қарши туман Мустақиллик  маҳалласида бўлиб, аҳоли муаммолари билан яқиндан танишди.

Туманнинг чекка ҳудудида жойлашган Мустақиллик маҳалласида 4062 нафар киши истиқомат қилади. Анча вақтдан буён ишсизлик маҳалланинг энг катта муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. Аҳолининг кўп қисми нафақа ҳисобига яшовчиларни ташкил қилади. Аҳоли партия ишчи гуруҳига нафақа пуллари аҳолига 15-20  кунлаб кечикиб етказиб берилаётганини бирдиришди. Мазкур долзарб масала юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва вилоят молия бошқармасига депутатлик сўрови юборадиган бўлди.

Ишчи гуруҳ ташрифи давомида маҳаллада болалар боғчаси йўқлиги, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул профилактик тиббий кўриклар анчадан буён ўтказилмай келинаётгани юзасидан мурожаатлар қилинди. Барча муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши белгилаб олинди.   

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1134
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Юлдашев Навоий вилояти2018-09-08 09:23:09

Аҳоли муаммоси ҳар биримизнинг муаммомиз эканлигини чин дилдан ҳис этишимиз лозим. Шундай экан муаммоларни ҳал этишда ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳар бир ишчи ходим ўз ишига сидқидилдан ёндашиши имкон қадар муаммоларни ечими хусусида бош қотириши лозим, Шундагина муаммоларга барҳам берилади.Гуруҳ ишига омад ёр бўлсин!


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби2018-09-08 08:42:28

Халқни қийнаб келаётган муаммоларни қайси ташкилот ходимлари ёки депутатлар ҳал этиши муҳим эмас, муҳими уларнинг давлатдан розилигига эришимиз эмасми? Хар бир давлат корхонасида ишлаётганлар ўз касбига масъулият билан ёндашса муаммолар бўлмайди. Партиямиз олға !


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби2018-09-08 08:42:28

Халқни қийнаб келаётган муаммоларни қайси ташкилот ходимлари ёки депутатлар ҳал этиши муҳим эмас, муҳими уларнинг давлатдан розилигига эришимиз эмасми? Хар бир давлат корхонасида ишлаётганлар ўз касбига масъулият билан ёндашса муаммолар бўлмайди. Партиямиз олға !


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-08 07:57:09

Муаммоларни катта кичиги бўлмайди, лекин ҳокимликларнинг қўйи бўғинда фаолият олиб бораётган рахбарлар томонидан ечиладигани ҳамда юқори бўғиндаги раҳбарлар томонидан ечиладигани бўлади. Фақатгина шу муаммоларни ечими хусусида чин кўнгилдан истак билдириб бош қотирилса бас. Муаммолар қайси ташкилотга тегишли бўлишидан қаътий назар бархам берилса оддий халқ орасида хам ташкилотнинг хам рахбарининг нуфузи ошади, аксинча эса....... Ишчи гурухнинг фаолиятига фақат омад тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+