O‘zLiDeP фаоллари жарқўрғонликлар билан мулоқот давомида кўтарилган 20 га яқин муаммосини жойида ҳал этди

07.09.2018, 19:43

O‘zLiDeP фаоллари жарқўрғонликлар билан мулоқот давомида кўтарилган 20 га яқин муаммосини жойида ҳал этди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси хамда Сурхондарё  вилоят Кенгаши томонидан тузилган ишчи гурух аъзолари Жарқўрғон тумани “Бобур” маҳалласида  бўлиб, аҳоли билан мулоқот олиб борди.

Амалий мулоқот  давомида  дастлаб, “Чашмаи оби равон” ва “Ўриной” фермер хўжаликларида бўлиб , у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан тасдиқланган “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила- тадбиркор” дастурларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш билан бир қаторда, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга тўсиқ бўлаётган  60  дан ортиқ  камчиликлар аниқланиб, шундан 20 га яқин камчилик ва нуқсонлар шу жойнинг ўзида ижобий  ҳал қилинган бўлса,  қолган мурожаатлар ечими бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-09-08 09:11:57

Партиямизнинг Президентимиз томонидан тасдиқланган “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила- тадбиркор” дастурларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш билан бир қаторда, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиши, бандсиз аҳоли қатламини иш билан таъминлага кўмак бериб келаётганлиги, юртдошларимизни партиямизга бўлган ишончни янада оширмоқда. Партиядошлар юртдошларимизни ҳурматига сазовар бўлиш учун бунданда фаолроқ бўлишимиз лозим. Барчангизга ишларингизда омад тилайман.

Рустам Саломов Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати2018-09-08 08:55:17

Мухтарам Президентимиз томонидан тасдиқланган “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила- тадбиркор” дастурларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш билан бир қаторда, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга тўсиқ бўлаётган муаммолар ва камчиликлар аниқланиб, камчилик ва нуқсонларни шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиш ҳалқ олдида партиямизга бўлган юксак ишончни беради десам янглишмана бўламан.

O`zDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби Сарвиноз Холматова2018-09-08 08:21:15

Партиямиз вакиллари томонидан аҳоли билан самарали мулоқотлар олиб боришлари инсонни қувонтирса, аҳолининг партиямизга билдирган юксак ишончи бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимизга ундайди.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+