O‘zLiDeP кўмагида кам таъминланган оила аъзоларидан 42 нафари “Ғиждувон-Машҳураси” хусусий корхонасида бепул малака оширди

08.09.2018, 12:23

O‘zLiDeP кўмагида кам таъминланган оила аъзоларидан 42 нафари “Ғиждувон-Машҳураси” хусусий корхонасида бепул малака оширди

Партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Ғиждувон туманидаги  Сармижон МФЙга қарашли Лабирўтча қишлоғи аҳолиси билан  юзма–юз мулоқот ўтказганларида ушбу ҳудудда яшовчиларни кўпдан бери қийнаб келаётган муаммоларга дуч келдилар

Ана шундай муаммолардан бири ишсизлик масаласи бўлиб, унинг ижобий ҳал этилганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Яъни, Лабирўтча, Ростгўй қишлоқларидаги кам таъминланган оила аъзоларидан 42 нафарининг “Ғиждувон-Машҳураси” хусусий корхонасида қайта ўқитилиб, тикувчилик касбини эгаллашда амалий ёрдам берилганлиги эътиборга сазовор.

Энг муҳими, ушбу қишлоқларда истиқомат қилувчи Лола ва Махлиё Сафаровалар, Махбуба Ахмедова, Наргиза Файзиева, Дилбар Тўраеваларга тикув машиналари топширилиб, уларнинг бундан кейинги иш фаолиятлари талаб даражасида бўлиши учун зарур имконият яратилди. Шу тариқа туманнинг Сармижон ва Бўктарой МФЙлари бўйича аҳоли бандлигини таъминлашда партия фаолларининг кўмаги салмоқли бўлди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+